Муҳаммад Ҳусайнхон Айрумлу (форсча: سرلشگر محمدحسین آیرم) – Эрон Паҳлавийлар сулоласи даврида Ризо шоҳ ҳукмронлиги пайтидаги йирик ҳарбий қўмондон. У генерал Теймурхон Айрумлунинг жияни ва малика Тож ул-Мулук Айрумлунининг амакиваччаси ҳисобланади. Фақат айрим оила аъзоларигина ўз фамилияларига „-лу“ қўшимчасини қўшиш имкониятига эга бўлганлар.

Биографияси

1882-йилда Бокуда (ўша пайтда Россия империяси таркибига кирган) туркий айрум қабиласидан келиб чиққан оилада дунёга келган. Орадан бироз вақт ўтиб Форс казак бригадаси сафига қўшилиб, Ризо шоҳнинг яқин сафдошига айланган[1][2]. 1901-йилдаёқ Форс казак бригадасининг полковниги даражасига кўтарилган. Айтишларича, рус инқилобидан олдин бир неча йил давомида Россия императорлиги қўшинида хизмат қилиб, подшоҳ армиясида офицер бўлган. 1921-йилда Эронга қайтган[1].

1931-йилда Эрон Миллий полицияси (Шаҳрбоний) бошлиғи лавозимига тайинланган. Фаолиятининг чўққисида вазирлар маҳкамасининг энг нуфузли аъзоси ва Ризо шоҳнинг ўнг қўли сифатида тан олинган. Ўз мавқеидан фойдаланиб, порахўрлик, бегуноҳ одамларни туҳмат қилиш, контрабанда ва бошқаларнинг фаолиятини назорат қилиш каби ишлар билан шуғулланган. Кейинчалик касалликни баҳона қилиб, Эронни бутунлай тарк этган[3].

Иккинчи жаҳон уруши даврида Берлинда Германия томонидан қўллаб-қувватланадиган „Эрон-э-Озод“ номли сургундаги ҳукуматни тузиш учун фаол ҳаракат қилган. Унинг мақсади Эрондаги иттифоқчилар ишғолига қарши курашиш ва Германиянинг ғалабасидан сўнг Эронни эгаллаб олиш эди. Эрон иттифоқчилар томонидан ишғол қилинганда, барча Германия тарафдорлари қаторида Муҳаммад ҳам ҳибсга олиниб, „Германиядаги қишлоқлардан бирига жўнатилган“[1].

1948-йил 31-мартда Лихтенштейнда даволаниш пайтида вафот этган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Аманат 1987, сс. 152–153.
  2. ↑ Оберлинг, П. (1987). "Источник". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ИИИ, Фасc. 2. 151–152 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/айримлун. <!--->
  3. ↑ Азими, Факҳреддин. Тҳе Қуэст фор Демоcраcй ин Иран: А Cентурй оф Струггле агаинст Аутҳоритариан Руле. Ҳарвард Университй Пресс, 2008 — 84-бет. ИСБН 978-0-674-02778-7.  Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (4-декабр 2023-йил)