Саид Муҳаммад Иззаддин (арабча: محمد عزالدين‎‎) (милодий 1539-йил / ҳижрий 946-йил Сафар ойининг 27-санаси Яманнинг Забид шаҳрида вафот этган) исмоилий шиа исломининг кичик мазҳаби бўлган Довудий Боҳранинг 23-даъи ал-Мутлақ лавозимида фаолият олиб борган[1]. Довудий Боҳралар ўз эътиқод тизимини Яманга боғлайдилар. Бу тизим Фотимийлар халифалигидан келиб чиққан бўлиб, улар асосий йўналишлар: сунний ислом ва Зайдий исломдан фарқ қилганлиги сабабли таъқиб остига олинган. Тахминан 1567-йилда Даъват (мазҳабнинг диний ташкилоти) Ҳиндистоннинг Гужарот вилоятига кўчирилган.

Саид

Муҳаммад Иззаддин И

Доводий Боҳранинг 23-Даъи ал-Мутлақи
محمد عِزّالدين

Саид Муҳаммаднинг мақбараси
Унвони
  • Саид
  • Мавлоно
  • Даъи ал-Мутлақ
  • Даъи ал-Фотимий
Шахсий маълумотлар
Вафоти Сафар ал-Музаффар ойининг 27-санаси 946-йил (милодий 1539-йил)
Забид, Яман
Дини Ислом
Диний оқими Исмоилийлар
Довуди Боҳра
Юриспруденсия

Ҳаёти

У 22-чи даъи Саид Али Шамшуддиннинг ўрнини эгаллайди ва ўзидан кейин Саид Юсуф Нажмиддинга ворисликни топширган. Саид Муҳаммад Али Валид авлодидан 17-чи даъи ва Ямандан чиққан охирги Даъат Мутлақун эди. У Масарда истиқомат қиларди, бироқ Зайдий имоми ал-Мутаваккил Яҳё Шарафиддиннинг шафқациз зулми туфайли у ерни тарк этишга мажбур бўлади. Саид Ҳасан ибн Нуҳнинг вафотидан сўнг, у Масар қал’асини Зайдий имомига топширишга мажбур бўлган.

Вафоти

Саид Иззаддин Ҳажга бориш нияти билан Забидга етиб келади, бироқ зайдий издошлари кемадаги ичимлик сувини заҳарлаб қўйишган эди ва бу Саидга ҳам таъсир қилган. Буни билгач, у дарҳол Забидга қайтиб келади ва бир неча кундан сўнг вафот этади.

Ворислик

Саид Муҳаммад Иззаддин Саид Юсуф Нажмиддинга насс (ворислик ҳуқуқи) беради. У учта мактуб тайёрлайди: биттаси Яманда сақланиб, қолган иккитаси Ҳиндистонга турли кемаларда жўнатилади. Иззаддин Ҳиндистонга насс мактубларини юборган пайтда, унга узоқ масофа туфайли Ҳиндистон вазияти ва Саид Нажмиддин аҳволидан бехабар бўлиши мумкинлиги айтилади. Саид Муҳаммад Иззаддин бунга жавобан: "Мактуб Юсуф Нажмиддинга етиб боради ва у Даъи ал-Мутлақ бўлади, " деб айтади[2].

Манбалар

  1. ↑ Заэреэн.cом, Лист оф Даъи ал-Мутлақ оф Даwооди Боҳра
  2. ↑ [1]; седна-моҳаммед-иззуддин-ра-23рд-даи

Ҳаволалар

Шиалик унвонлари
Муҳаммад Иззаддин И
 Вафоти: 1539 / ҳижрий 946-йил Забид шаҳри, Яман
Ўтмишдоши:
Али Шамсиддин ИИИ
Йигирма учинчи Дāъī ал-Мутлақ
: ҳирий 933–946/ милодий 1527–1539
Вориси:
Юсуф Нажмуддин ибн Сулаймон