Muhammad Jahongir Mirzo
Муҳаммад Жаҳонгир Мирзо ёки қисқача Жаҳонгир Мирзо (1356-йил ёзи – 1376-йил ўрталари) – Амир Темуринг тўнғич ўғли. 1355-йил Соҳибқирон амир Қазағоннинг набираси, Ҳусайн ибн Мусаллабнинт синглиси Ўлжой Туркон оғога уйланади. 1356-йил ёзида уларнинг никоҳидан Муҳаммад Жаҳонгир Мирзо туғилади. Ўлжой Туркон оғо 1366-йил охирида вафот этади. Соҳибқироннинг бу хотинидан Муҳаммад Жаҳонгир Мирзодан ташқари қизи Султонбахт бегим ҳам бор эди.
| Абу Бакр Мирзо | |
|---|---|
форсча: غیاث الدین محمد جهانگیر | |
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1356 Самарқанд |
| Вафоти |
1376 Шаҳрисабз |
| Болалари | Муҳаммад Султон Мирзо, Пирмуҳаммад Мирзо |
| Онаси | Ўлжой Туркон оғо |
| Отаси | Амир Темур |
| Дини | Ислом |
| Мансублиги | Темурийлар |
Жаҳонгир мирзо шахси
Жаҳонгир мирзо Амир Темур каби қатъияти ва мардлиги билан ажралиб турар, ҳарбий ишларни яхши биларди. У ёшлигидан укаси [Умаршайх]] билан бирга отасининг юришларида қатнаша бошлайди. Жаҳонгир мирзо Амир Темурнинг катта ўгли эканлиги темурийлар оиласининг тузилишига оид энг муҳим манба бўлмиш „Муизз ал-ансаб“ („Насабномаларни улуғловчи“) қайд этилган. Унда Жаҳонгир энг каттаси бўлгани келтириб ўтилган. Низомиддин Шомийнинг „Зафарнома“си ва Яздийнинг шу номдаги китоби Жаҳонгир ёшроқ эканлиги ҳақидаги фикрни тасдиқлайди[1][2]..
Мўғулистонга қарши юриш
Жаҳонгир мирзо Мовароуннаҳрни бирлаштириш учун бўлган курашларда Жаҳонгир отасига фаол ёрдам берган. У Жетеларга қарши юришда (Мўғулистон), Хоразмдаги учта юришда (1370—1376) қатнашган. Жетеларга қарши юришда Жаҳонгир мирзога Амир Темур жангда мағлуб бўлган Мўғулистон ҳукмдори амир Қамар ад-динни таъқиб қилишни буюрган.
Хотинлари ва болалари
1374-йил июнида Хоразм ҳокими Юсуф Сўфийнинг укаси Оқ Сўфийнинг қизи Севин бекага уйланган. Оқ Сўфий Олтин Ўрда хони Ўзбекхоннкнг қизи Шакарбекага уйланган эди. Шунинг учун буларнинг қизи Севин бека кўпроқ Хонзода номи билан маълум эди. Жаҳонгир мирзо ўлимидан сўнг, туркий одатларга кўра, у акаси Мироншоҳнинг хотини бўлди. 1375-йилда Жаҳонгир Илёс Ясурийнинг қизи Бахт Мулк оғага уйланади. Ўша 1375-йилда ундан Муҳаммад Султон туғилди. Жаҳонгир вафотидан қирқ кун ўтгач, 1376й-илда иккинчи ўғил Пир Муҳаммад туғилади. Шунингдек, унинг рафиқаси Қайхосров Хаттуляннинг қизи Руқия-ханика ва унинг рафиқаси Туман-Қутлуғ Туғлуқ Темурлар сулоласидан бўлган. 1377-йил августида ўғли Шоҳруҳни дунёга келтган. Жаҳонгир бундан бир йил олдин вафот этган эди.
Вафоти
Амир Темур Мўғулистонда юриши чоғида суюкли ўғли Жаҳонгир оғир бетоб бўлганидан хабар топиб дарҳол орқага қайтган. Муҳаммад Жаҳонгир Мирзо 1376-йил ўрталарида 20 ёшида вафот этади. Уни Шаҳрисабз (Дор-уссиёдат)га дафн этадилар. Ундан икки фарзанд: Хонзодадан туғилган 11 ойлик Муҳаммад Султон ва отасининг ўлимидан қирқ кун кейин Илёс Ясовурийнинг қизи Бахт Мулк оғодан туғилган Пирмуҳаммад қолган[3][4].
Манбаларга кўра, Амир Темур ўғлининг ўлимидан кейин кўнгли чўккан ва бу унинг бошқа вақтларда давом этаётган ҳарбий юришларида танаффусга сабаб бўлган. Яздий шундай дейди: „Кейин унга ҳамма нарса ғамгин ва норози бўлиб, унинг ёноқлари деярли доимо кўз ёшларига бўялган; у мотам билан кийинган ва унинг ҳаёти унинг учун маъносиз бўлган“[5].
Адабиётлар
- Хильда Хукхэм. Властитель семи созвездий. — Таш.: издательство «Адолат», 1995.
- Ибн Арабшах. История эмира Тимура = Аджайиб ал-макдур фи тарих-и Таймур. — 2-е изд. — Ташкент: Институт истории народов Средней Азии имени Махпират, 2007.
- Стенли Лэн-Пуль. Мусульманские династии. / перевод с английского с примечаниями В. В. Бартольда. — Издательская фирма «Восточная литература» РАН, издательская группа «Муравей», 2004.
- Уложение Тимура / Перевод с персидского Хамидуллы Караматова, под научной редакцией Б. Ахмедова, автор предисловия, примечаний и комментариев Б. Ахмедов. — Таш.: Издательство литературы и искусства имени Гафура Гуляма, 1999.
Манбалар
- ↑ Wоодс, Жоҳн Э.. Тҳе Тимурид дйнастй. Индиана Университй, Ресеарч Институте фор Иннер Асиан Студиэс, 1990 — 17-бет.
- ↑ Нашат, Гуитй; Беcк, Лоис. Wомен ин Иран фром тҳе Рисе оф Ислам то 1800. Университй оф Иллиноис Пресс, 2003 — 130-бет. ИСБН 978-0-252-07121-8.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Кинг, Жоҳн С.; Нобле, Жоҳн; Ҳумпҳрейс, Андреw. Cентрал Асиа.: Касачстан, Усбекистан, Туркмениэн, Киргисиэн, Тадсчикистан.. Лонелй Планет Публиcатионс, 1996 — 311-бет. ИСБН 978-0-86442-358-0.
- ↑ Жустин Мароззи. Тамерлане: Сwорд оф Ислам, Cонқуэрор оф тҳе Wорлд. УК: ҲарперCоллинс, 2012 — 480-бет. Қаралди: 30-сентабр 2023-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |