Muhammad Latif Ansoriy
Муҳаммад Латиф Ансорий (1887-1979) — профессор, олим[1].
| Муҳаммад Латиф Ансорий | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1887-йил 30-сентйбар (ҳижрий 1305-йил Муҳаррам ойи) Британия Ҳиндистони |
| Вафоти | 1979-йил |
| Фуқаролиги | Покистон-Ҳиндистон |
| Касби | профессор, олим |
| Дини | Ислом |
| Машҳур ишлари | Тāрīк̲ҳ̲-и Ḥасан Мужтабá, Карбалā кī каҳāнī, Қуръāн кī забāнī |
Биографияси
Муҳаммад Латиф Ансорий Британия Ҳиндистонида туғилган, лекин Ҳиндистон мустақилликка эришганидан сўнг дарҳол янги ташкил этилган Покистонга кўчиб ўтган ва у ерда Вазиробод шаҳрида истиқомат қилган. У ҳаётининг кўп қисмини Кенияда ўтказган. Шу кунга қадар Ансорий Кениядаги шиа жамияти томонидан мамлакатга фаол ва уюшган шиаликни олиб келган шахс сифатида эсланади[2]. Муҳаммад Латиф Ансорий ҳаётининг сўнгги ўн йилини қисман фалаж ҳолда ўтказган. У сермаҳсул ижод қилган ёзувчи бўлса-да, кўп китоблари нашр этилмаган.
Покистонда яшаган йиллари
Муҳаммад Латиф Ансорий Британия Ҳиндистонининг бўлинишига қадар, шунингдек, Покистон мустақиллигининг биринчи ўн йиллигида ҳам шиа илмий жамиятининг аъзоси бўлган. У 1940-йилларда Британия ҳукмронлиги остида Панжоб Шиа Конференсиясининг (ПуСC) Бош котиби бўлиб ишлаган, ташкилотнинг пассивлиги ва йиллик аъзолик бадалларини ундира олмаслиги ва ҳафталик „Разâкар“ журналини мунтазам нашр эта олмаслигига қарши курашган[3]. 1947-йилда Ҳиндистон мустақил бўлгандан сўнг Вазирободга кўчиб келган Ансорий Бутун Покистон шиа конференсиясининг (АПСC) биринчи Бош котиби этиб сайланган[4].
Ансорий бу йиллардаги шиа таблиғининг аҳволи билан қаттиқ ташвишланиб, бу ҳодисанинг шиалик келажаги учун қандай таъсир кўрсатиши ҳақида кўп ёзган ва гапирган[5].
Кенияга миграция
Муҳаммад Латиф Ансорий 1950-йилларда Жанубий Осиёдан Кенияга жўнаб кетган ва ўзининг хорижий шиа жамоаларига ваъз қилиш орзусини амалга оширган[2]. Ўша пайтда Ансорий аллақачон таниқли дин арбоби бўлиб улгурган эди, лекин шунга қарамай, Кениядаги нисбатан таниқли бўлмаган шиа жамоаси таркибидаги Жанубий Осиёдан келган бир қатор олимлар сафига қўшилган[6]. Ансорий у ерда жамиятнинг бугунгидек фаровонликка эришиши учун катта ёрдам берган. У 1958-йил декабр ойида Аруша конференсиясида сўзлаган нутқи билан мамлакатда бугунги кунгача эслаб келинади[2][7]. Унинг саъй-ҳаракатларининг катта қисми Хожа жамоасига қаратилган[2].
Мероси
Канада, Америка Қўшма Штатлари, Эрон, Покистон ва Кениядаги олимлар унинг асарларидан манба сифатида фойдаланганлар[8].
Асарлари

Муҳаммад Латиф Ансорийнинг аксарият асарлари урду тилида ёзилган. Унинг асарлари бугунги кунда бир қанча университет каталоглари ва кутубхоналарида сақланиб қолган[1].
Ансорий Саййид Али Ашгар Развий номи „Ислом ва мусулмонлар тарихининг қайта баёни“ асарида ҳам манба сифатида тилга олинган[8].
Муҳаммад Латиф Ансорийнинг баъзи нашрларига қуйидагилар киради:
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „WорлдCат Филе“.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Сйнопсис оф тҳе Кҳожа Шиа Итҳна Ашери - БИЛАЛ ОФ АФРИCА“. cоэж.орг. 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Риэcк, Андреас. Тҳе Шиас оф Пакистан: Ан Ассертиве анд Белеагуэред Миноритй, Фирст, 2015 — 45-бет. ИСБН 978-0190240967.
- ↑ Риэcк, Андреас. Тҳе Шиас оф Пакистан: Ан Ассертиве анд Белеагуэред Миноритй, Фирст, 2015 — 59-бет. ИСБН 978-0190240967.
- ↑ Риэcк, Андреас. Тҳе Шиас оф Пакистан: Ан Ассертиве анд Белеагуэред Миноритй, Фирст, 2015 — 83-бет. ИСБН 978-0190240967.
- ↑ „Э-Боок оф 12 Персоналитиэс“. деwани.cа.
- ↑ Ҳигҳлигҳц оф Билал Муслим Миссион оф Танзаниа (1965 — 1986), Паге 6
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Саййид Али Ашгар Разwй. „А Рестатемент оф тҳе Ҳисторй оф Ислам анд Муслимс“. Ал-Ислам.орг.
- ↑ „Онлине Cопй ат Зиараат.cом“. зияраат.нет.
- ↑ „Университй оф Чиcаго Филе“.
- ↑ „А пиcтуре оф а cопй оф Ма'арежал Ирфан“. 2014-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-ноябр.
Ҳаволалар
- WорлдCат профили
- Конгресс кутубхонаси файли
- ВИАФ
- Чикаго университети Тарик̲ҳ̲-и Хасан Мужтаба файли
- ОпенЛибрарй.орг профили
- Висконсин университети-Мадисон каталогидаги китоблар (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-12-09 санасида архивланган)
- ОCЛC таснифи
- Ислам Аур Мусалмано Ки Тарекҳ зияраат.нет сайтида
- Тāрīк̲ҳ̲-и Ҳасан Мужтоба Гоогле Китобларида
- Танзаниянинг Билол мусулмон миссиясининг муҳим воқеалари (1965 — 1986)
- Хожа шиа Итҳна Ашерийнинг қисқача мазмуни
- 12 шахс электрон китоб