Muhammad Maarifi masjidi
Муҳаммад Маарифи масжиди (туркча: Маарифи Султан Cамии) – Туркиянинг Истанбул шаҳри, Картал туманида жойлашган тарихий масжид, бир вақтлар Рифаъи хонақоҳи бўлган[1].
| Масжид | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Истанбул | Картал тумани |
| Масжид тури | Масжид |
| Меъморий услуб | Усмонли меъморчилиги |
| Бинокорлик санаси | 1818 йил |
Тарихи
Масжид ҳудуди 1818-йилдан буён Муҳаммад Маарифи томонидан қурилган Рифаъи хонақоҳи бўлган. Хонақоҳ 1894-йилда Истанбулда содир бўлган зилзилада вайрон бўлган, аммо қисқа муддатда қайта тикланган. 1925-йилги Ататüрк инқилоблари (талаффузи: Отатурк) Туркияда хонликлар фаолиятини тақиқлаб қўяди, шу сабабли хонақоҳ ҳам уйга айлантирилган. Тахминан 1940-йилга келиб, намозхона ва қабрдан ташқари бино қаровсиз қолган. 1964-йилда хонақоҳда таъмирлаш ишлари бошланган, 1976-йилга келиб эса бино масжидга айлантирилган. 1980-йилда масжидга қўшимча равишда минора ва шодирвон (таҳорат олинадиган фаввора) қурилган[2].
Муҳаммад Маарифи
Муҳаммад Маарифи Муҳаммад пайғамбарнинг авлодларидан бўлиб, Эдирнеда (баъзи манбаларга кўра Миср) таваллуд топган. Сўнгги Усмонийлар империяси даврида Карталда қўним топган ва ўша ерда Маарифийе Рифаъи тасаввуф тариқатига асос солган. Муҳаммад Маарифи вафот этгач, қабри устига тüрбе (мақбара) қурилган. Маарифи асос солган тариқат Истанбулдан ташқарида унчалик кенг тарқалмаган бўлса-да, мамлакатда камида иккита Маарифи хонақоҳи мавжуд бўлиб, уларнинг бири Карталда, иккинчиси шаҳарнинг Европага яқин қисмида жойлашган.
