Генерал-маёр Муҳаммад Бей Нагиб Юсуф Қутб ал-Қашлон (арабча: محمد بيه نجيب يوسف قطب القشلان; 1901-йил 19-феврал — 1984-йил 28-август), қисқа қилиб айтганда Муҳаммад Нагиб (арабча: محمد نجيب) — мисрлик ҳарбий ва инқилобчи бўлган. У Жамол Абдул Носир билан бирга 1952-йилдаги Эркин офицерлар ҳаракатининг икки асосий етакчиларидан бири эди. Бу ҳаракат Миср ва Судан монархиясини ағдариб, Миср Республикасининг ташкил топишига олиб келади[1][2][3].

Муҳаммад Нагиб

Расмий портрет (тахминан 1954-йил)
1-Мисрнинг биринчи президенти
Мансаб даври
1953-йил 18-июндан – 1954-йил 14-ноябргача
Ҳукумат бошлиғи Ўзи
Жамол Абдул Носир
Ўтмишдоши Фуод ИИ (Миср қироли сифатида)
Вориси Жамол Абдул Носир
30-Миср Бош вазири
Мансаб даври
1954-йил 8-мартдан – 1954-йил 18-апрелгача
Президент Ўзи
Ўтмишдоши Жамол Абдул Носир
Вориси Жамол Абдул Носир
Миср Бош вазири
Мансаб даври
1952-йил 7-сентябрдан – 1954-йил 25-февралгача
Президент Фуод ИИ (1953-йил 18-июнгача)
Ўзи (1953-йил 18-июндан)
Ўтмишдоши Али Моҳир
Вориси Жамол Абдул Носир
Уруш ва денгиз флоти вазири
Мансаб даври
1952-йил 7-сентябрдан – 1953-йил 18-июнгача
Ҳукумат бошлиғи Ўзи
Ўтмишдоши Али Моҳир
Вориси Абдул Латиф Боғдодий
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Муҳаммад Бей Нагиб Юсуф Қутб ал-Қашлон

1901-йил 19-феврал
Хартум, Англия-Миср Судани
Вафоти 1984-йил 28-август (83 ёшда)
Қоҳира, Миср
Ўлим сабаби Жигар сиррози
Фуқаролиги Миср
Сиёсий партияси Ҳарбий / Озодлик митинги
Турмуш ўртоғи Зайнаб Аҳмад
Оиша Нагиб (1934–1971, вафот этган)
Болалари 4
Мукофотлари Нил ордени
Республика ордени
Имзоси
Хизмат йиллари 1918–1954

Нагиб ҳурматли ва унвонли генерал ҳисобланади. У 1948-йилги араб-исроил урушида яраланган. Кейинчалик Эркин офицерлар ҳаракатига етакчилик қилади. Бу ҳаракат Миср ва Суданда Британия қўшинларининг қолишига, шунингдек Форуқ И ҳукуматининг бузғунчилиги ва лаёқацизлигига қарши чиққан миллатчи офицерлардан иборат эди. 1952-йил июлида Форуқ ағдарилгач, Нагиб Инқилобий қўмондонлик кенгашига раҳбарлик қилади, ҳамда Миср Бош вазири бўлади, сўнгра Мисрнинг биринчи президенти этиб сайланди. У Судан мустақиллигига эришади (Судан шу пайтгача Миср ва Буюк Британия кондоминиуми эди) ва барча Британия ҳарбийларининг Мисрдан чиқиб кетишини таъминлайди. Унинг президентлик даври 1954-йил ноябрида тугайди. Бунинг сабаби Эркин офицерларнинг бошқа аъзолари, айниқса Носир билан келишмовчилик бўлади. Носир уни истеъфога чиқишга мажбур қилиб, президентлик лавозимини ўзи эгаллаб олади[1][4].

Ёшлиги ва таълими

Муҳаммад Нагиб 1901-йил 19-февралда Англо-Миср Суданининг Хартум шаҳрида туғилган. Отаси Юсуф Нагиб, онаси Зуҳра Аҳмад Усмон эди[5]. Зуҳра мисрлик ҳарбийлар оиласидан чиққан ва Омдурманда яшаган. Унинг отаси билан акаси шу ерда Миср офицерлари сифатида хизмат қилган[6]. Отаси Юсуф эса Миср қуролли кучларининг юқори мартабали зобити бўлган. У ҳам Мисрнинг машҳур ҳарбийлар оиласидан чиққан эди[7]. Нагиб тўққиз фарзанднинг энг каттаси бўлган.

Нагиб Хартумдаги Гордон хотира коллежида ўрта ва ҳарбий таълим олиб, 1918-йилда битирган. 1923-йилда Миср қироллик гвардиясига қабул қилинган. 1927-йилда ҳуқуқшунослик лицензиясини олган биринчи мисрлик ҳарбий офицер бўлади. 1929-йилда сиёсий иқтисод бўйича, 1931-йилда эса фуқаролик ҳуқуқи бўйича иккинчи дипломини олади[8].

Ҳарбий фаолияти

Нагиб 1948-йилги уруш пайтида

1931-йил декабрида Нагиб капитан унвонини олади. 1934-йилда Ариşдаги чегара патрулига ўтади. У 1936-йилги Англия-Миср шартномаси шартларини бажарган ҳарбий қўмита аъзоси эди. 1937-йилда Хартумда Миср қуролли кучлари учун газета ташкил қилади. 1938-йил 6-май ойида эса маёр унвонига кўтаралди[9].

Нагиб 1942-йилги Обдин саройи воқеасидан сўнг норозилик белгиси сифатида истеъфо аризасини топширади. У ўз таржимаи ҳолида шундай ёзган: британияликлар саройни қамал қилганда уни тўса олмагани учун қиролга берган қасамини бузган, шу сабабли истеъфо берган. Шунга қарамай, Обдин саройи амалдорлари унинг ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб, истеъфосини қабул қилмаганлар[10].

Нагиб ҳарбий ҳизмат зинапоясидан кўтарилиб боради. 1944-йилда подполковник унвонини олгандан сўнг, Синай яриморолининг ҳудудий ҳокими этиб тайинланади. 1947-йилда Синайнинг механизациялашган пиёда қўшинларига раҳбарлик қилади, 1948-йилда бўлса бригада генерали унвонини олади[9].

Нагиб 1948-йилги араб-исроил урушида моҳирлик билан жанг қилади ва етти марта яраланади. Хизматлари учун Фуоднинг биринчи ҳарбий юлдузи билан тақдирланади ва Бей унвонини олади. Кейинчалик Миср ҳарбий академияси бошлиғи этиб тайинланади[9].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Чин, Жоҳн Ж.; Wригҳт, Жосепҳ; Cартер, Давид Б.. Ҳисториcал Диcтионарй оф Модерн Cоупс Д'éтат (эн). Роwман & Литтлефиэлд, 2022 — 790-бет. ИСБН 978-1-5381-2068-2. 
  2. ↑ Фоwлер, Гленн. „Моҳаммед Нагуиб, Фирст Пресидент оф Эгйпт, Диэс“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (1984-йил 29-август). 2014-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-июн.
  3. ↑ „Моҳамед Нагуиб ( 1901–1984 )“ (2015-йил 17-декабр).
  4. ↑ الأوراق السرية لمحمد نجيب صـــ5
  5. ↑ "Муҳаммад Нагуиб". Энcйcлопедиа Британниcа. 24 Аугуст 2024. ҳттп://www.британниcа.cом/ЭБчеcкед/топиc/401705/Муҳаммад-Нагуиб. 
  6. ↑ منصور, كتب أحمد „هل كان محمد نجيب أول رئيس لمصر سودانيا؟ ومتى ولد؟.. أمور محيرة فى حياته“ (ар). اليوم السابع (2020-йил 19-феврал). Қаралди: 2026-йил 21-май.
  7. ↑ "Лифе анд Cареэр оф Генерал Моҳамед Нагуиб". Проче-Ориэнт: Неар Эаст Монтҳлй Ревиэw 1–2 (3): 3. 1952. 
  8. ↑ كنت رئيسا لمصر صــ195 و270
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 الأوراق السرية لمحمد نجيب صـــ11
  10. ↑ كنت رئيسا لمصر صـــ61