Та'рихи

Бухорода садри а’лам Муҳаммад Орифхожа охунд онаси қабри ёнида 8 ҳужра ва 1 дарсхонали мадраса ҳамда 1 мактабхона қурдиргани Қозикалон Мир Бадриддин арзномасида ма’лум қилинади. Мадраса ҳужраларида 2 нафардан ўқувчи яшаб та’лим олган. Ушбу ўқув даргоҳи соҳиби қурдирган мадрасасига 1 нафар мударрис, фаррош ва мактабдор тайинланишини сўрайди. 7 ҳужра талабалар ва 1 ҳужра фаррошга (у ҳам талаба) берилади. Ушбу мадраса ва мактабга вақф мулки ажратилган. Вазифадорлар қаторида 1 нафар мақсурахон ҳам бўлган. У доим марҳумлар руҳига Қур’он тиловат қилиши керак бўлган.

Қозикалон Мир Бадриддин арзномасида ҳужраларга қўйилган14 нафар талаба номи берилган. Ҳожи Қосим мадрасаси мударриси мулла Аҳмадхожа бу ерга келиб дарс ўтишга тайинланади.

Манба

Бухоро таълим тизими тарихи [Матн] / А.Жуманазар. Тошкент: Академнашр, 2017. – 592 б.