Muhammad Oxund Xonqaiy
Муҳаммад Охунд Хонқаий – ХИХ аср охири ХХ аср бошларида Хонқада яшаб таржимонлик ва китоб нусхалаш билан шуғулланган. Тахминан 1840-йилларда Хонқада косиб оиласида туғилган. Сайид ота масжидига яқин жойда яшаган. Муҳаммад Охунд Хонқаий дастлабки саводини мадрасада олга. Муҳаммад Охунд Хонқаий араб ва форс тилларини яхши билагналиги учун Муҳаммад Раҳимхон билан яхши алоқада бўлган[1]. Феруз барча шоирлар ва таржимонларни саройга йиғиб арабча, туркча ва форсча ёзилган китобларни таржима қилишни буюрган. Шунда Муҳаммад Охунд 3 та йирик асарларнинг таржимаси билан шуғулланади.
| Муҳаммад Охунд Хонқаий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | ХИХ аср |
| Вафоти | Хонқа, Хива хонлиги |
| Дини | Ислом |
Таржима қилган асарлари
Қиссаси Абу Али инб Сино
Зиёвуддин Саид Яҳёнинг қаламига мансуб „Қиссаси Абу Али инб Сино“ асарини ўзбекчага таржима қилган. Китобда табобат илми, Ибн Синонинг ҳаёти ва фаолияти шунингдек, ислом дини қонун-қоидалари баён этилган.
Манафи ул инсон
Абулғози Баҳодирхон томонидан ёзилган Манафи ул инсон асарини ҳам таржима қилган. Асар табобатга оид бўлиб 1902-йилда Муҳаммад Охунд Хонқаий томонидан Хивада Кўчирилган. Асардан парчаларни Ражаббой Собиров ўзининг „Доривор гиёҳлар билан даволаш“ асарида келтириб ўтган[1]. Манафи ул инсон асари Хива хони Абулғози Баҳодирхон томонидан 1657-йилда ёзилган. Асарда асосан инсонларнинг касалликларини турли хил гийиҳлар билан даволаш баён этилган
Манофе ун нос
Асарнинг муаллифи Мавлоно Ҳидоий бўлиб ҳозирда бу асарнинг Муҳаммад Охунд Хонқаий томонидан қилинган нусхаси Германиянинг Мюнхен шаҳар кутубхонасида сақланади. Асар 60 бобдан иборатдир[2].
Анис ул воизин
Воизлар дўсти асари Қурайш Синдий[3] қаламига мансуб бўлиб Муҳаммад Охун томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. Асар Ўзбекистон Фанлар Академиясида қўлёзма таржима асарлар бўлимида сақланади ва 1297-йилда ёзилганлиги қайд этилган.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ 1,0 1,1 Хонқа тарихи. Комилжон Нуржонов. Мамалакат Жуманиёзова. Урганч. 2015.
- ↑ ҳттпс://cйберленинка.ру/артиcле/н/мавлоно-нидоийнинг-манофе-ун-нос-асари-ҳақида/виэwер
- ↑ Ўқитувчининг нутқ маданияти. Нематулла Элмуродов. Самарқанд. 2004.