Muhammad Rizo Pahlaviy
Муҳаммад Ризо Паҳлавий (форсча: محمد رضا شاه پهلوی / Моҳаммад Резâ Паҳлави; 1919-йил 26-октябр, Теҳрон, Эрон Шоҳлиги — 1980-йил 27-июл, Қоҳира, Миср) — Паҳлавийлар сулоласидан бўлган Эроннинг ўттиз бешинчи ва сўнги шоҳи (шаҳаншоҳи). 1941—1979-йилларда мамлакатни бошқарган. Эрон қуролли кучлари бош қўмондони ҳам эди. Паҳлавийлар сулоласи асосчиси Ризошоҳ Паҳлавийнинг ўғли. 1931-1936-йилларда Швейсария коллежида, 1936-1938-йилларда Теҳрон ҳарбий академиясида таҳсил олган. Отаси Ризошоҳ Паҳлавийнинг СССР ва Буюк Британия босими остида мажбуран тахтдан воз кечтирилиши ва мамлакатдан бадарға қилиниши натижасида тахтга ўтирган.
| Муҳаммад Ризо Паҳлавий | |
|---|---|
форсча: محمد رضا شاه پهلوی / Моҳаммад Резâ Паҳлави | |
|
| |
|
Мансаб даври 1941-йил 26-сентябр – 1979-йил 11-феврал | |
| Ўтмишдоши | Ризошоҳ Паҳлавий |
| Вориси | унвон бекор қилинган |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1919-йил 26-октябр Теҳрон, Эрон Шоҳлиги |
| Вафоти |
1980-йил 27-июл (60 ёшида) Қоҳира, Миср |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи |
1) Фавзия бинт Фуод 2) Сурайё Исфандиёрий-Бахтиёрий 3) Фараҳ Дибо |
| Болалари |
1-никоҳидан: бир қиз 2-никоҳидан: йўқ 3-никоҳидан: 2 ўғил ва 2 қиз |
| Онаси | Тожулмулук Айримлий |
| Отаси | Ризошоҳ Паҳлавий |
Муҳаммад Ризо Паҳлавийнинг Эрон Шаҳаншолигидаги бошқаруви пайтида мамлакатда чуқур илдиз отган турли исломий ақида ва одатларни суғуриб олишга ҳаракат қилган. Ушбу ҳаракатлар натижаларидан бири сифатида У анъанавий эроний тақвимни ҳижрадан эмас, балки Аҳамонийлар сулоласи бошқарувининг илк йилидан ҳисоблашни йўлга қўйди, аммо кўп сонли эътирозлар туфайли ушбу қарорини бекор қилди. Айнан Муҳаммад Ризо Паҳлавий бошқаруви пайтида Эрон ғарб мамлакатлари билан яқин ва дўстлик алоқаларни ўрната олди ва ушбу яқинлашув йўлида мамлакатда улкан ислоҳотлар ўтказилди.
1978-йилдан Эронда диний уламолар бошчилигидаги оммавий намойишлар ва тартибсизликар рўй беришни бошлади. 1979-йилнинг январ ойидан ушбу намойишлар янада кучлироқ тусга эга бўлди. Ўша йилнинг 16-январ куни мамлакат бош вазири Шопур Бахтиёр маслаҳатига кўра Муҳаммад Ризо Паҳлавий, хотини ва фарзандлари билан Эронни тарк этди.
1979 йил тахтдан ағдарилган ва мамлакатдан қувғин қилинган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
