Muhammad Shakoniy
Муҳаммад Шаконий (арабча: محمد الشكانى — Абулмуъайяд Муҳаммад ибн Абдулхолиқ ибн Муҳаммад ибн Саид ибн Али аш-Шаконий) — Фақиҳ ва қози.
Муҳаммад Шаконий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1056-йил |
| Вафоти | 1126-йил |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Муҳаддис |
Муҳаммад Шаконий 448/1056 йили Бухорога қарашли Шакон қишлоғида Абдулхолиқ ибн Муҳаммад хонадонида туғилган. У бошланғич таълимни шу ерда олган. Кейинчалик фиқҳ илмини пухта эгаллаган. Сўнг Самарқандда бир муддат қозилик лавозимида фаолият олиб борган. Кейин Кешда 30 йил қозилик қилган.
Вафоти
Муҳаммад Шаконий 520/1126 йили 23 ражаб ойида якшанба куни Кешда вафот этган[1].
Адабиётлар
Абдуллоҳ Абдулҳамид Саад. Ўрта Осиё олимлари қомуси. —Т.: Имом Бухорий республика илмий-маърифий маркази нашриёти, 2007.
Манбалар
- ↑ Абу Абдуллоҳ Ёқут Ҳамавий. Муъжам ал-булдон. Ж. 3. — Байрут, 1979. — Б. 448.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |