Muhammad Sharif Buxoriy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муҳаммад Шариф Бухорий, ал-Алавий, Муҳаммад Шариф ибн Муҳаммад ал-Ҳусайний ал-Бухорий (1609—1697) — бухоролик файласуф ва тарихчи. Фалсафа, тасаввуф, тарих, фиқҳ, тилшунослик, шеърият, астрономия соҳасида 20 дан ортиқ асарлар ёзган. „Аррисола аддаврия“ („Даврийлик ҳақида рисола“) асари макон ва замон масалаларига бағишланган, Адудиддин ал-Иджийнинг „Адудийя ақидалари шарҳига ҳошия“ ва Саъдуддин Тафтазонийнинг „Мавлавий Шариф таҳзиб шарҳига ҳошия“ асарларига шарҳлар ёзган. Файласуфнинг „Девони Шариф“ ёки „Ғазалиёти Шариф“ номи билан танилган девони ҳам мавжуд бўлиб, турли котиблар томонидан кўчириб келинган. Унинг араб тилшунослигига оид „Ҳошияи Мавлавийи Шариф бар фавойиди Зиёийя“ („Мавлавийи Шарифнинг Зиёий фойдаларига изоҳи“) асари бўлиб, у „Ал-Қофия“га шарҳ сифатида ёзилган. Бундан ташқари, „Жомеъ улмасойил“ („Масалалар мажмуи“), „Зубдат ул- афкор“, „Ақоид асослари ҳақида рисола“, „Мавлавий Шариф рисоласи“, „Назм ул-мухтасар“ ва бошқа асарлар муаллифи.
Муҳаммад Шариф Бухорий Мир араб мадрасасива мударрислик қилган. Унинг „Китоби фавойиди хоқонийя“ („Хоқонга фойдали маслаҳатлар китоби“) асари 25 боб ва 32 фаслдан иборат бўлиб, унда шариат қонун-қоидалари, ижтимоий ҳаёт ва ахлоқий муаммоларга оид маълумотлар, ҳукмдорлар тўғрисида қизиқарли лавҳалар мавжуд.
Қаҳрамон Ражабов.[1]
Адабиёт
- Ўзбекистонда ижтимоий-фалсафий фикрлар тарихидан, Т., 1995;
- Нуритдинов М., Из истории обшественнофилософской мисли Средней Азии в ХВИ—ХВИИ веках, Т., 1996;
- Маънавият юлдузлари, Т., 2001;
- Ҳошимхонов М., Машраби мўтабар ўзим, Т., 2002.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |