“ХУМО” – ХВИИИ аср охири ХИХ асрнинг биринчи ярмида ўтган тарихчи. Ҳаёти ва ижтимоий – илмий фаолиятига оид маълумотлар кам. Мавжудлари қуйидагича: асли Марви Шоҳижаҳондан. Ўша ерда ўқиди ва вояга етди. Шаҳар Ҳоразм ўзбеклари тарафидан талон-торож қилинган йили (ХВИИИ аср 90 йиллари) Муҳаммад Содиқ Нажаф ва Карбалога кетиб қолди. Кўп вақт ўтмай у ердан Кошонга борди ва ўша ерда машҳур шоир ва адабиёцҳунос олим, ҳожи Сулаймон Бидгулий Кошоний (1803-1804 йили вафот этган)дан аруз (поэтика) илмини ўрганди. 1801 й. у Фатх Алишоҳ Қожор (1797-1834)нинг хизматига қабул қилинди (устози юқорида номи тилга олинган Ҳожи Сулаймон Бидгулий Кошоний Сабоҳийнинг тавсияси билан) ва тарихнавис (воқеанигор) лавозимига қабул қилинди.

Муҳаммад Содиқ Марвозий Фатх шоҳнинг топшириғи билан “Тарих-и жаҳоноро” (“Жаҳонга оро берувчи тарих”) деган асар ёзди. Шундан кейин у подшоҳ девонига доруға этиб тайинланди.

“Тарих-и жаҳоноро” икки жилдлик тарихий асар бўлиб, унда Эроннинг Фатх Алишоҳнинг дастлабки йигирма йиллик ҳукмронлиги (1797-1817) йилларидаги тарихи баён этилган. Биринчи жилд туркларнинг келиб чиқиши, Қожорлар сулоласининг юзага келиши, Оға Муҳаммадхон (1779-1797) нинг подшолик даври, шунингдек Фатҳ Алишоҳнинг дастлабки ўн йил (1797-1806) ичидаги ҳукмронлиги тарихини ўз ичига олади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎРГАНИЛАЙОТГАН МАМЛАКАТ (МИНТАҚА) ТАРИХСҲУНОСЛИГИ ВА МАНБАСҲУНОСЛИГИ (ЭРОН).