Муҳаммад Солиҳ (1455-йилда Хоразмда туғилиб, 1535-йилда Бухорода вафот этган) — Хоразм ҳокими амир Нурсаидбекнинг ўғли. Бобоси Шоҳмалик (вафоти: 1426-йил) Мирзо Улуғбек (1394-1449-йиллар) саройида, отаси Нурсаидбек эса Улуғбек, Жўги Мирзо, Абу Саидсаройларида эътиборли арбоблардан бўлган. Муҳаммад Солиҳ Хоразмда савод чиқаргач, Ҳиротга бориб, Абураҳмон Жомийдан (1414-1492-йиллар) илм ўрганган. Отаси вафот этгач, 1499-йил Шайбонийхон (1451- 1510-йиллар, Марв)хизматига кирган. Бухоро, Чоржўй, Нисо вилоятларига ҳокимлик қилган. „Амир ул-уламо“, „Малик уш-шуаро“ унвонларига сазовор бўлган. Муҳаммад Солиҳ туркий ва форсий тилларда ижод қилган. Шеърлари ишқий, биографик, сиёсий мавзуда. Ўзбек адабиёти тарихида илк реалистик тарихий достон — „Шайбонийнома“ни ёзган. Достон 8880 мисра, 76 бобдан иборат. Достонда қарама-қарши томонларда ҳаракатланаётган қўшин бошлиқлари, давлат арбоблари, қабилалар ҳамда Фарғонадаги Бобур Мирзо, Шайбонийхон, Хуросон подшоҳи Ҳусайн Бойқаро, Эрон шоҳи Исмоил Сафавий давлатларининг ички, ташқи сиёсатлари тўғрисида кўпгина маълумот берилган. Фахрий Ҳиротий унинг шеърлар девони машҳур бўлганини, Вамбери эса, „Лайло ва Мажнун“ номли туркча гўзал достони ҳақида хабар берганлар, лекин улар топилган эмас.

Муҳаммад Солиҳ
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 1455-йил
Вафоти 1535-йил
Дини Ислом

Адабиётлар

  • Мухаммедъ Салихъ. Шейбани-наме. Санкт-Петербурғ: ЭлектропечатняИ. М. Броганского, 1908;
  • МуҳаммадСолиҳ. Шайбонийнома. / Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи Э. Шодиев. — Тошкент: Адабиёт ва санъат,1989;
  • Фахрий Ҳиротий. Равзат ус-салотин. Тошкент: Мумтоз сўз, 2014[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 144-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.