Muhammad Tugʻloq
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муҳаммад Туғлоқ (? - 1351) - Деҳли султонлиги ҳукмдори (1325—51). Ҳукмронлигининг дастлабки йилларида мамлакат ҳудудини кенгайтирган. М.Т. Деҳли шаҳрида туриб Деканни бошқариш мумкин эмаслигини тушуниб, шим. пойтахт аҳолисини Девагири шаҳрига кўчириб, янги пойтахтни Давлатобод деб атаган. Лекин бу билан мамлакатдаги сепаратик ҳаракатни тўхтата олмаган, Жанубий Ҳиндистон, Декан, Бенгалия Деҳли султонлигидан ажралиб чиққан. М.Т.нинг иқтисодий тадбирлари: солиқларнинг кескин ошиши (деҳқонлар қишлокларни ташлаб кетишган, натижада далалар ишловсиз қолган), давлат хазинасини тўлдириш учун қиймати паст тангаларнинг жорий қилиниши ва бошқа мамлакат хўжалигининг барбод бўлишига олиб келган. М.Т. ўз даврининг ўқимишли кишиларидан бўлиб, астрономия, фалсафа, математика ва бошқа фанлардан хабардор бўлган, форс тилида шеърлар ёзган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |