Муҳаммад Умархўжаев (1910-йил, 1-май – Тошкент – 1984) – Ўзбекистон халқ артисти (1968). 1931—80 йиллар Ҳамза театрида актёр. Турдивой (Уйғун, И.Султон, „Алишер Навоий“), Тихон (А.Островский, „Момақалдироқ“), Дож (У.Шекспир, „Отелло“), Саидобид (М.Шайхзода, „Мирзо Улугбек“), Зокир (А.Мухтор, „Самандар“) каби роллари билан танилган. Қаҳрамон характерини бўрттириб гавдалантириш, уларни кўтаринки, жўшқин ифодалаш У. ижодига хос[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил