Муҳаммад Восиъ – “Насойим ул-муҳаббат”да зикр этилган тасаввуф намояндаси. Ҳасан Басрийнинг шогирди. Кўп тобеъинларнинг суҳбатига мушарраф бўлган. Шариат ва тариқат илмларини мукаммал эгаллаган. “Кашф ул-маҳжуб”да келтирилишича, Муҳаммад Восиъ сулукда мушоҳада мақомини эгаллаган орифлардан бўлган. Алишер Навоий ушбу шайх ҳақидаги фаслни “Насойим ул-муҳаббат”га  “Тазкират ул-авлиё” асосида ёзиб, киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Насойим ул-муҳаббат. 
  2. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат.