Muhammad Yusuf Qahhol
Муҳаммад Юсуф Қаҳҳол — тошкентлик аллома. Муҳаммад Юсуф табиб оиласидан чиққан бо'либ, унинг таржимайи ҳоли то'г'рисида маълумотлар етиб келмаган. Муҳаммад Юсуфнинг ўғли Убайдуллоҳ кўз касалликлари табибларидан бири бўлган[1].
| Муҳаммад Юсуф Қаҳҳол | |
|---|---|
| Таваллуди | номаълум |
Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида Муҳаммад Юсуфнинг иккита асари қўлёзмаси сақланади. Уларнинг бир „Рисола фи-т-таҳқиқ ва-т-тафсирот ан-набз“ („Томир орқали касалликни аниқлаш ҳақида рисола“) номли асаридир. Қўлёзма асар форс тилида бўлиб, 27 варақдан иборат. Мазкур асар томир уришини текширишга бағишланган. Асарда муаллиф „Домла Муҳаммад Юсуф Қаҳҳол“ деб қайд этилган. Асарнинг баъзи варақларида Ибн Синонинг „Тиб қонунлари“ асаридан мисоллар келтирилиб, баъзи масалаларда унга ҳавола ҳам қилинган.
Муҳаммад Юсуфнинг бизга етиб келган иккинчи асари ҳам юқоридаги асари сақланаётган тўплам ичида, фақат жилд ичидаги асарлар рақамланганда бу рисола еттинчи бўлиб тушган. Рисолада муаллиф номи Муҳаммад Юсуф ибн Абдуллатиф табиб деб келтирилган. Муҳаммад Юсуф Қаҳҳол кўпроқ асарлари тиббиётга оид ҳисобланади. Унинг бир қатор асарлари Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланмоқда[2].