Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби — шоир Муҳаммад Юсуф шарафига очилган Андижон шахрида жойлашган ижод мактаби.

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби
Жойлашган ери
Амир Темур кўчаси, 26-уй
Андижон шаҳри, Андижон вилояти, Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон,
Маълумот
Мактаб тури Ижод мактаби
Асос солинган санаси 2017-йил
Мутахассислар 35 нафар
Директор Нурматова Шохистахон Муҳаммаджоновна
Гендер қиз, ўғил
Ўқувчилар сони 264 нафар
Cлассес 7-11
Тил Ўзбекча
Wебсите
Map
Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби

Очилиш тарихи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25-июл 2017-йилдаги 539-сон „Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш тўғрисида“ги қарори[1] эълон қилинганидан сўнг, 2017-йил 1-сентябрда Андижон давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей ҳудудида очилган[2].

Мактаб, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан ҳамкорликда 2017 — 2018-ўқув йилидан бошлаб замонавий мактабни ўқув-лаборатория жиҳозлари, компютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминланган.

Мактабнинг ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга қабул қилиш эса ижодий танловлар, она тили ва адабиёт фанларидан, шунингдек психологик-педагогик диагностика бўйича тест ва бошқа синовлар асосида амалга оширилади.

Имтиёзлари

Ижод мактаби битирувчиларига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, республика аҳамиятига эга бошқа ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, йирик компания ва бирлашмаларга ишга жойлашишда кўмаклашилади[3]. Ундан ташқари мактаб имтиёзларига қуйидагилар киради:

• 5 маҳал бепул овқат

• Бепул ётоқхона[4]

Мактаб шароитлари

Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бадиий академия 2017-йил 1-сентабргача Андижон шаҳридаги 4-сон академик лицей биносининг 1-қаватида 150 ўринли ўқув биносини она тили ва адабиётга ихтисослаштирилган мактабга мослаштириш бўйича таъмирлаш ишларини амалга ошириб, фойдаланишга топширган ва бюстнинг ижодий ва техник параметрларини ишлаб чиқиш ҳамда уни сифатли яратиш вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳамма харажатлар Андижон вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилган[2].

Мактаб стандарт техник мактаб жиҳозларидан бошқа, назарий билимларни амалда мустаҳкамлаш учун махсус ишлаб чиқилган ускуналар билан тўлдирилган. Илмий лабораториялар ва намойиш заллари замонавий жиҳозларга эга. Мактабда интерактив ҳамда монитор электрон доска мавжуд. Мактабда ўқувчилар фойдаланиши учун 50 дан зиёд компютерлар мавжуд бўлиб, ўқувчилар жиҳозлардан шахсий (ўйин-кулги, тармоқ учун) фойдаланишлари мумкин. Мактабнинг ўз тиббий маркази ва барча зарур анжомлар билан жиҳозланган спорт мажмуаси ҳам мавжуд[4].

Махсус автобус

3-июн 2019-йил Мактаб жамоасига Муҳаммад Юсуф хиёбонида меҳнат фахрийлари, ижодкорлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирокида Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Президент совғаси — автобусни топширган[5].

Музей

Мактаб биносининг ичида кичик музей ташкил қилинган бўлиб, унда шоир Муҳаммад Юсуфнинг шахсий фотолар тўплами, ёзув машинкаси ва асарлари, онаси учун ёзган мактуби, 1950-йиллари мактабда фойдаланган партаси ва 1978-йил ҳарбий хизматдан олиб келган аккордеони, палтоси ҳамда шахсий буюмлари жамланган.

Музей галереяси

Мактаб галереяси

Манбалар