Муҳаммад Юсуфбой мадрасаси Қозикалон Мир Бадриддин олий ҳукмдорга ёзган арзномаларидан бирида Муҳаммад Юсуфбой мадрасаси мударриси мулла Шафи' ўрнига Абдухолиқбой гўрхонаси ҳужралари мударриси мулла Ҳидоятуллахожа тайинланаётганини маълум қилган. Маоши 10 тилла . Юсуфбой мадрасаси номи яна учта ҳужжатда учраган. Уларда мударрис маоши йилига 8 тилла экани таъкидланган. Садр муфти мулла Мир Абулҳай арзномасида Юсуфбой мадрасасида 7 тилла маош билан дарс бериб юрган мулла Муҳиддин Абдукаримбой аттор мадрасасига ўтгани айтилган.[1]

Муҳаммад Юсуфбой мадрасаси
Жойлашув Бухоро
Тури мадраса
Харита

Манбалар

  1. ↑ Бухоро таълим тизими тарихи. Абдусаттор Жуманазар. Тошкент: Академнашр, 2017. — Б. 382.