Муҳаммад Заҳирий Самарқандий (тўлиқ исми: Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Котиб Заҳирий Самарқандий)(ХИИ аср— вафоти 1128-йилдан кейин) — адиб ва олим.

Муҳаммад Заҳирий Самарқандий
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси олим

Ҳаёти

Аллома қорахонийлар сулоласидан бўлган Қилич Тамғоч хоқон ибн Қилич Қорахон (1163-1178) даврида яшаган ва шу хон саройида соҳиби девони иншо (ёзишмалар девонининг бошлиғи) бўлиб ишлаган. „Ағразу-с-сиёса фи арази-р-риёса“ („Ҳукмрон-ликни бошқаришда сиёсатнинг вазифалари“) унинг дастлабки асари бўлиб, унда афсонавий Жамшид (подшоҳ)дан то Салжуқий Султон Санжар­­гача (1118—1157) ўтган шоҳларнинг давлат­ни бошқариш масаласида айтган ҳикматли сўзлари жамланган. Муаллиф шоҳларнинг ҳикматли сўзларини турли изоҳлар билан тўлдиради ва асарда жуда кўп қизиқарли тарихий воқеалар ҳақида сўз юритади. Академик В. В. Бартолд бу асар қўлёзмаси билан қизиққан ва „Мўғуллар истилоси даврида Туркистон“ номли асарининг русча нашрига илова қилиб ундан парча бостирган. Заҳирий номини Шарққа танитган асари унинг „Синдбоднома“ асаридир. „Синдбоднома“ асосида ҳинд тилида машҳур бўлган қадимги „Сиддхапати“ („Донолар ҳақида боб“) китоби ётади. Аббосий халифаларидан Абу Жаъфар Абдуллоҳ Мансур (712-775) 753-775 йиллар, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Маҳдий (745-785) 775-785 йиллар ва Ҳорун ар-Рашид (766-809) 785-809 йиллар даврида „Синдбоднома“ ҳам уч марта араб тилига таржима қилинган. Асбаға Сижистоний „Синдбоднома“ни „Катта синдбод“, Муса Кисравий (ваф. 850 йил атрофи) эса „Кичик синдбод“ номи билан таржима қилган. 950-951 йили сомонийлар амири Нуҳ ибн Насрнинг (943-954 йиллари амир бўлган) амри билан „Синдбоднома“ хожа Амид Абулфаворис Фанорўзий томонидан паҳлавий тили­дан дарий тилига таржима қилинган. Бу таржима бадиий қимматга эга бўлмагани учун унчалик шуҳрат қозона олмаган. „Синдбоднома“ни форс тилида қайтадан ҳаёт-бахш этган Муҳаммад Заҳирий бўлди. У бу асарни замона дидига мос қилиб қайтадан ишлаган, унга бадиий тус берган ва Қилич Тамғоч ҳоқонга тақдим этган. Заҳирий асарининг бир қўлёзмаси Британия музейида, иккинчиси қиролликка қарашли Осиё уюшмаси кутубхонасида сақланади. Туркияда „Синд­боднома“нинг бир қанча қўлёзма нусхалари мавжудлиги 1948-йилда аниқланган. „Синдбоднома“ билан собиқ иттифоқ шарқ­шунос олимларидан дастлаб Е. Э. Бертелс қизи­қиб, „ХИИ аср тожик прозаси намунаси“[1] номли мақолани ёзган. Кейинчалик китоб рус тилига таржима қилиниб, сўз боши ва изоҳлари билан нашр этилган[2]. ЎзР ФА шарқшунослик институтининг кекса илмий ходими Юнусхон ота Ҳакимжонов томони­дан „Синдбоднома“ ўзбек тилига ҳам таржима қилиниб, 1993-йилда нашр этилган. „Синдбоднома“ қўлёзмаларининг бир нусхаси Беруний номидаги шарқшунослик институтида (инв. № 9318), яна бир нусхаси Санкт-Петербург Шарқшунослик институтида (инв. № 352) сақланмоқда.

Манбалар

  1. ↑ Бертельс Е.Э. Образец таджикской художественной прозы ХИИ века. Краткие сообщения института Востоковедения АН СССР, вып. ИХ, – М.: 1956.
  2. ↑ Мухаммад аз-Захири ас-Самарканди. Синдбаднаме. Перевод М.Н. Османова. – М.: ИВЛ, 1960.

Ҳаволалар