Муҳаммад Зиёул-Ҳақ (12-август 1924 — 17-август 1988) — Покистон Президенти (1977—88), генерал. 1976-77 йилларда армия штаби бошлиғи. Зиёул-Ҳақ 1977 йилдаги ҳарбий тўнтаришга раҳбарлик қилиб, ҳокимият тепасига келган ҳарбий маъмуриятни бошқарган. Авиация ҳалокатида ҳалок бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил