Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ибн Мансур ибн Яҳё ад-Дизакий (1096-йил, Дизак шаҳри — ?) — фақиҳ. У Уструшананинг Дизак шаҳрида 1096-йили таваллуд топган. Кейинчалик илм-маърифат излаб Самарқандга кўчиб келади ва шу ерда муқим яшаб қолади. У илмий салоҳияти билан ўз замонасида „Ҳажжож ал-Каробисий“ номи билан машҳур бўлган. Унинг нисбасини ад-Дизакий деб ҳам айтишган. У Самарқанддаги Минор масжидида фаолият кўрсатган[1].

Муҳаммад ад-Дизакий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1096-йил (ҳижрий 489-йил)
Дини Ислом

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 152-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.