Muhammad al-Abhariy (faqih)
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Умар ибн Мисъаб ибн аз-Зубайр ал-Абҳарий ал-Моликий — фақиҳ, қори, Молик ибн Анас мазҳабини шарҳлашга оид асарлар мусаннифи, муҳаддис, усул ал-фиқҳ соҳаси бўйича олим бўлган. Унинг Молик ибн Анас мазҳабини тушунтириш ва унга қарши чиққанларга раддия тарзида ёзилган асарлари бор. Ўз давридаги замондошларининг пешвоси бўлган. У Буҳрон, Бағдод ва Куфада ҳадис тинглаган. Тоғли Абҳарда 902-йил туғилган. Бағдодда истиқомат қилган ва шу ерда фақиҳ бўлиб етишган, қироат ва иснод илмларини эгаллаган. Бағдодда ҳадис айтган ва 986-йилда шу ерда вафот этган.
Муҳаммад ал-Абҳарий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | милодий 902-йил (ҳижрий 289-йил) |
| Вафоти | милодий 986-йил (ҳижрий 375-йил) |
| Дини | Ислом |
Асарлари
- „Шарҳу мухтасари ибн ал-Ҳакам“ (Ибн ал-Ҳакам „Мухтасари“га шарҳ")
- „ар-Радд ала-л-Музний фи салосина масъала“ („Ўттиз масала ҳақида ал-Музнийнинг фикрларига қарши битилган раддия“)
- „Китоб фи усули-л-фиқҳ“ („Фиқҳ илмининг асослари ҳақидаги китоб“)
- „Фазлу-л-Мадина ала Макка“ („Мадинанинг Маккага нисбатан устувор фазилати“)
- „Шарҳу китоби Абдулҳаким ал-Кабийр ва-с-сағийр“ (Абдулҳакимнинг „Катта ва кичик ҳукмлар китоби“га шарҳ")[1].
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 153-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |