(Садруддин, Абул Музаффар) Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исъҳоқ ибн ал-Ҳасан ибн Мансур ибн Муовия ал-Умавий ал-Анбасий ал-Муъовий ал-Абивардий аш-Шофиъий (ҳижрий 457-йил (милодий 1065-йил)да Хуросондаги Абивардда туғилиб, ёши улғайганда 507-ҳижрий йил рабиулаввал ойининг 25-санаси (милодий 1114-йил)да Исфаҳонда заҳарланиб вафот этган) — адаб ҳақидаги жозибадор ва кенг маъноли асарлар муаллифи, адиб, шоир, тилшунос, насабшунос, муаррих олим ва фозил инсон бўлган. У бир жамоадан, бошқа бир жамоа эса ундан ҳадис тинглаган.

Муҳаммад ал-Абивардий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1065-йил (ҳижрий 457-йил)
Вафоти милодий 1114-йил (ҳижрий 507-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси адиб, шоир, тилшунос, насабшунос, муаррих олим

Асарлари

  • „Зоду-р-рифоқ фи-л-муҳодароти-л-мухталиф ва-л-муъталиф“ (Арабларнинг насаблари ҳақида ўзаро мос келувчи ва бир-биридан фарқ қилувчи фикрлар хусусида битилган „Ихтилоф ва муросага оид маърузалар ҳақидаги ўзаро биродарлик озуқаси“ номли асар);
  • „Табақоту-л-илми фи кулли фан“ („Ҳар бир фан соҳасидаги олимларнинг табақалари“);
  • „Девону шеър“ („Девон“);
  • „Тариху Абиварда ва Насо“ („Абивард ва Насонинг тарихи“);
  • „Кавкабу-л-мутаъаммал“ („Орзулар сайёраси“, унда хаёл-фантазиялар васф этилган);
  • „Девону мажмуъ қасўид мухтора“ („Танланган шеърий қасидалардан тузилган девон“);
  • „Шарҳу-л-қасоиди-н-наждиёт“ („Нажда қасидаларининг шарҳи“, унда насаблар баён этилган);
  • „Қабсату-л-ажлон фи насаби оли Аби Суфён“ („Абу Суфён авлодларининг насаби ҳақида тез ўзлаштириладиган билим“);
  • „Нуҳзату-л-ҳофиз“ („Ҳофизнинг қулай фурсати“);
  • „ал-Мужтабий мина-л-мужтабий“ („Танловчидан танловчи“);
  • „Табақоту-л-илми фи кулли фан“ („Ҳар бирфан соҳасидаги олимларнинг табақалари“);
  • „ад-Дурра ас-самина“ („Қимматбаҳо гавҳар“);
  • „Саҳлату-л-қориҳ“ („Кекса айёрнинг кинояли кулгиси“);
  • „Девону шеър“ („Девон“);
  • „ан-Наждиёт“ („Наждий қасидалар“);
  • „Талувву-л-ҳамоса“ („Мардлик тепалиги“);
  • „Буғяту-ш-шодийфи илали-л-аруз“ („Аруз иллатлари ҳақида хониш қилувчининг мақсади“);
  • „Шарҳу-л-қасоиди-н-наждиёт“ („Нажда қасидаларининг шарҳи“, унда насаблар баён этилган);
  • „Таржимату-с-салафий фи ахбори Жоҳиз“ („Жоҳиз хабарлариҳақидаги салафийнинг таржимаси“);
  • „ад-Дурра ас-самина“ („Қимматбаҳо гавҳар“);
  • „Таъиллату-л-мақрур фивасфи-л-барди ва-н-нийрон“ („Совуқ ва оловни васф қилиш ҳақидаги совуқни сезадиган кишининг важҳи“)[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 114-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.