(Фахруддин Абу Бакр) Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ал-Арсобандий, ал-Ҳанафий (ҳижрий 512-йил рабиулаввал ойи (милодий 1118-йил)да вафот этган ва „Ҳасин“ қабристонига дафн этилган) — мазкур қишлоқдан, фақиҳ, усул ал-фиқҳ соҳасида етук олим ва қозилардан бўлган. Марвда Абу Ҳанифа тарафдорларининг пешволиги у билан биргаликда ниҳоясига етган. Олийҳиммат, сахий, хушхулқ ва камтарин инсон бўлган.

Муҳаммад ал-Арсобандий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1118-йил (ҳижрий 512-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси фақиҳ, усул ал-фиқҳ соҳасида етук олим ва қози

Асарлари

  • „ал-Усул фи-л-фиқҳ“ („Фиқҳ илмининг асослари“);
  • „Амолий“ („Имло қилинган ҳадислар“);
  • „Шарҳу-л-жомиъи-лкабийр“ ("Шайбонийнинг фиқҳ илми нинг соҳалари ҳақидаги „ал-Жомиъ ал-кабийр“ асарига шарҳ");
  • „Мухтасару тақвими-л-адилла“ (Абу Зайд Даббусий қаламига мансуб „Тақвиму-адилла“ асарининг қисқартирилган шакли")[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 115-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.