Муҳаммад ал-Авсат ибн Али (арабча: محمد الأوسط بن علي‎‎) – халифа Алининг ўғли. Онаси Умома бинти Абу ал-Ос Зайнаб бинти Муҳаммаднинг қизи, Ислом пайғамбари Муҳаммад ва Хадича бинти Хувайлиднинг набираси бўлган. Мақбараси Эроннинг Исфаҳон устони Аран шаҳрида жойлашган[1].

Муҳаммад ал-Авсат ибн Али
Таваллуди
Муҳаммад ал-Авсат ибн Али

милодий 632-йил
(ҳижрий 12-йил)
Вафоти милодий 684-йил (ҳижрий 19-май)
(ҳижрий 64-йил Рамазон ойи)
Аран, Исфаҳон устони, Эрон
Отаси Али
Онаси Умома бинти Абу ал-Ос

Тарихийлиги

Муҳаммад ал-Авсат шиа олимлари томонидан кўп марта зикр қилинган. У ҳақида ал-Воқидийдан ривоят қилувчи ат-Табарий томонидан бир қанча маълумотлар келтирилган бўлиб, халифа Али ибн Абу Толиб пайғамбар Муҳаммаднинг набираси Умомага уйлангани, улардан Муҳаммад ал-Авсат дунёга келгани айтилади[2][3]. Бироқ ал-Воқидий томонидан ривоят қилинган ҳадислар сунний муҳаддислар томонидан ишончсиз деб ҳисобланилади. Шу сабабдан Муҳаммад ал-Авсатнинг тарихда мавжуд бўлгани ҳам шубҳалидир. Шиа олими ал-Муфид Али ибн Абу Толибнинг ўғилларини санаб ўтганида Муҳаммад ҳақида зикр қилмаган[4].

Бироқ Муҳаммад ал-Авсат ҳақида маълумот берган олимлар ҳам етарлича[5]. Унинг номи бир қанча тарихчилар, жумладан, Ибн Шаҳрашуб, ал-Мажлисий, Нуриддин бин ас-Саббоғ ал-Моликий, Абу ал-Фараж бин ал-Жавзий, Сибт ибн ал-Жавзий, ал-Ҳофиз ал-Канжий аш-Шофеъий, аш-Шаблажи аш-Шофеъий, Камолиддин ибн Талҳа, ал-Муҳиб ат-Табарий ва Ибн Ҳажар ал-Асқалоний каби олимлар томонидан ҳам тилга олинган[6].

Биографияси

Муҳаммад ал-Авсат ҳақида тарихчилар унинг мавжудлигини тан олишдан ташқари ҳеч қандай маълумот бермаган[7]. Муҳаммад Ризо аш-Шерозийнинг ўғли Абдулмажид ўзининг „Захират ад-Дарайн“ китобида Муҳаммад ал-Авсат Карбало жангида қатнашганлиги ва ўша жангда шаҳид бўлгунга қадар Ҳусайн ибн Алининг олдида туриб жанг қилгани ҳақида зикр қилган[8]. Гарчи унинг ушбу жангда шаҳид бўлганлиги эҳтимоли катта бўлса-да, кўпчилик замонавий ва эски манбаларда Муҳаммад ал-Авсатнинг шаҳид бўлганлиги ҳақида сўз юритилмайди[9][10]. Аранлик мулла Ғуломризо Араний муаллифлигида ҳижрий 1242-йилда (милодий 1826-йил) ёзилган „Рисола Ҳилолия“ номли қўлёзма мавжуд бўлиб, ушбу қўлёзмада Эроннинг Аран ва Бидгол шаҳрида Муҳаммад ал-Авсатнинг зиёратгоҳи ва тахминий қабри жойлашганлиги ҳақида маълумотлар берган.

Манбалар

  1. ↑ „Моҳаммад Ҳилал Ибн Али“. www.ҳелал.ир. 2011-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Фамилй Феатурес“.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Тарикҳ Ал-Табари“. 2025-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 11-сентябр.
  4. ↑ „Фамилй Феатурес“.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Энcйcлопедиа оф Ҳусайн'с Суппортерс (Тҳе Ҳашемитес) (Волуме Тҳреэ)“. 2024-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 11-сентябр.
  6. ↑ „Фамилй Феатурес“.[сайт ишламайди]
  7. ↑ „Энcйcлопедиа оф Ҳусайн'с Суппортерс (Тҳе Ҳашемитес) (Волуме Тҳреэ)“. 2024-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 11-сентябр.
  8. ↑ „Энcйcлопедиа оф Ҳусайн'с Суппортерс (Тҳе Ҳашемитес) (Волуме Тҳреэ)“. 2024-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 11-сентябр.
  9. ↑ „Фамилй Феатурес“.[сайт ишламайди]
  10. ↑ „Энcйcлопедиа оф Ҳусайн'с Суппортерс (Тҳе Ҳашемитес) (Волуме Тҳреэ)“.[сайт ишламайди]