Muhammad al-Bardaʼiy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бардаъий ат-Табризий, ал-Ҳанафий (Муҳйиддин) (Бодирнада ҳижрий 927-йил (милодий 1521-йил)да вафот этган) — баъзи илм соҳаларида фаолият олиб борган олим. Рум ҳукмдорларидан бўлган. Падари бузруквори ва бошқалардан сабоқ олган. Шероз ва Ҳиротга бориб, у ердаги баъзи уламолардан илм ўрганган. Сўнгра Рум ўлкасига бориб, Бруса шаҳридаги Аҳмад пошо мадрасасида, кейинчалик Бодирнада дарс берган.
Муҳаммад ал-Бардаъий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти |
милодий 1521-йил (ҳижрий 927-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | олим |
Асарлари
- „Ҳавошала тафсири-л-Байзовий“ („Байзовий тафсирига ҳошия-изоҳлар“);
- „Ҳавошала ҳошияти шарҳи-т-тажрид“ (Саййид Шарифнинг „Ҳошияту шарҳи-ттажрид“ асарига ҳошия-изоҳлар");
- „Ҳавош ала-т-талвиҳ“ („ат-Талвиҳ“ асарига ҳошия-изоҳлар");
- „Шарҳала одоби-л-баҳс“ ("Уздуддиннинг „Одобу-л-баҳс“ асарига шарҳ")[1].
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 162-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |