Muhammad al-Barzanjiy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммад ибн Абдуррасул ибн Қаландар ибн Абдуссаййид ал-Барзанжий аш-Шаҳризўрий ал-Маданий аш-Шофиъий (Шаҳризўрда ҳижрий 1040-йил (милодий 1631-йил)да туғилиб, муҳаррам ойининг бошида Мадина шаҳрида ҳижрий 1103-йил (милодий 1692-йил)да вафот этган) — муфассир, муҳаддис, усулшунос, адиб, тилшунос, риторик, илми сарф ва бошқа илм соҳаларида фаолият олиб борган олим. Ҳамадон, Бағдод, Дамашқ, Константинопол ва Мисрга борган. Мадинаи мунавварада истиқомат қилган ва сабоқ олган.
Муҳаммад ал-Барзанжий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | милодий 1040-йил (ҳижрий 1631-йил) |
| Вафоти |
милодий 1103-йил (ҳижрий 1692-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | муфассир, муҳаддис, усулшунос, адиб, тилшунос, риторик ва олим |
Асарлари
- „Холису-т-талхис фи мухтасари талхиси-л-мифтоҳ“ („Мухтасару талхиси-л-мифтоҳ“нинг холис ва қисқача мазмун-моҳияти");
- „Мирқоту-с-суъуд фи тафсири авоили-л-уқуд“ („Шодаларнинг бошларини тафсир қилиш бўйича юксакликка олиб чиқадиган зинапоя“);
- „ал-Мақолат ас-суннияфи тавзиҳи эътирофи-л-Жомияла-л-хамария“ („ал-Хамарий қасидасининг Жомий томонидан қай тарзда эътироф этилганини изоҳлаш ҳақида сунний мақола“);
- „ат-Таъйид ва-л-авн ли-л-қоилийн би имони Фиръавн“ („Фиръавн имони ҳақида сўзловчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бериш“);
- „ас-Синова-с-санавот фима ятааллақу би-лқунут“ („Художўйликка оид йиллар ва олий мақом“);
- „Шарҳу-л-махориқ ва жарҳу-л-морақ“ („Афсунгарлик шарҳи ва зинапояларнинг синиши“);
- „Анҳору-с-салсабийл фишарҳи анвори-т-танзил ли-л-Байзовий“ ("Байзовийнинг „Шарҳу анвори-т-танзил“ асаридаги салсабил анҳорлар");
- „Мазожу-л-занжабийлли ҳиёзи асрори-т-таъвил фи-т-тафсир“ („Тафсир ҳақи-даги таъвил сирларидан иборат ҳовузларнинг сокин ҳолати“);
- „Зиёу-с-сирож фи лайлати-л-исрў ва-л-меърож“ („Исрў ва меърож кечасидаги чироқнинг зиёси“);
- „ал-Ишўа фи ашроти-с-сўа“ („Қиёмат аломатлари ҳақидаги миш-мишлар“);
- „Бағияту-т-толиб лииймони Аби Толиб“ („Абу Толибнинг имони талабида бўлган банданинг мақсади“);
- „ан-Нафаҳа ал-фойиҳа фи масоили-л-фотиҳа“ („Фотиҳа билан боғлиқ масалалар ҳақидаги муаттар туҳфа“).
Айтишларича, у олтмишдан ортиқ асарни таълиф этган[1].
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 159-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |