(Заҳируддин, Абу Бакр) Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Умар ал-Бухорий, ал-Ҳанафий (ҳижрий 619-йил (милодий 1222-йил)да вафот этган) — фақиҳ, усулшунос олим ва қозилардан бўлган. Бухорода ҳисоб-китоб ишларини бошқарган.

Муҳаммад ал-Бухорий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1222-йил (ҳижрий 619-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси фақиҳ, усулшунос олим ва қози

Асарлари

  • „ал-Фатово аз-заҳирия“ („Заҳируддин фатволари“);
  • „Фавоид ала-л-жомиъи-с-сағийр“ (Шаҳид кетган Ҳисомуддин қаламига мансуб „ал-Жомиъ ас-сағийр“ („Кичик тўплам“)га фойдали шарҳлар" номли асар, шарҳловчи уни „ал-Фавоидаз-заҳирия“, яъни фиқҳ илми ҳақидаги „Заҳирий фойдалар“ деб номлаган)[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 114-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.