(Абу Абдуллоҳ) Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Ҳофиз ал-Ҳурмузфарҳий ал-Марвазий (ҳижрий 306-йил (милодий 919-йил)да вафот этган) — бенуқсон, ишончли ва ростгўй ҳофиз бўлган. Ироқ, Хуросон, Шом ва Мисрга бориб, ҳадисларни жамлаган ва уларни қоғозга туширган. Сафар чоғида Имом аш-Шофиъийнинг китобларини эшитиб, ёзиб олган ва ўз юртига олиб келган. У уламолардан, уламолар ҳам ундан ҳадис ривоят қилганлар[1].

Муҳаммад ал-Ҳурмузфарҳий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 919-йил (ҳижрий 306-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси ҳофиз

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 136-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.