(Абулваҳда Шамсулаъимма) Муҳаммад ибн Абдуссаттор ибн Муҳаммад ал-Имодий ал-Кардарий (ҳижрий 559-йил (милодий 1164-йил)да таваллуд топиб, ҳижрий 642-йилнинг муҳаррам ойининг 9-санаси (милодий 1245-йил)да Бухорода вафот этган) — таниқли фақиҳ бўлган.

Муҳаммад ал-Кардарий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1164-йил (ҳижрий 559-йил)
Вафоти милодий 1245-йил (ҳижрий 642-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси фақиҳ

Асарлари

  • „Мухтасар Ҳусомиддин ал-Ахсикатий“ („Ҳусомуддин ал-Ахсикатийнинг қисқартирилган китоби“);
  • „ал-Ҳаққ ал-мубийн фи дафъи шубҳоти-л-мубталий“ („Ботил кишиларнинг шубҳаларини даф қилишда аниқ ҳақиқат“) ёки „ас-Сайф ал-маслул фи радди ала соҳиби-л-мутаҳаввил“ („ал-Мутаҳаввил“ асарининг соҳибига раддия беришда яланғоч қилич"), шунингдек, ушбу асар „ад-Дурра ал-мунийфа фи интисори-л-имоми-л-Аъзам Аби Ҳанифа“ („Имоми Аъзам Абу Ҳани�фанинг ғалабаси ҳақида қимматли дурдона“) деган ном билан ҳам юритилади[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 128-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.