(Абулҳайсам) Муҳаммад ибн Маккий ибн Муҳаммад ибн Зурў ибн Ҳорун ибн Зурў ал-Кашмиҳний (ҳижрий 389-йил (милодий 999-йил)да вафот этган) — Шарқ ва Ғарбда „ал-Жомиъ“ китоби билан машҳур бўлган. Чунки у ушбу китобида Хуросонда олий иснод билан ҳадис ривоят қилган охирги олимдир. Фақиҳ, адиб, художўй ва зоҳид инсон бўлган. Ироқ ва Ҳижозга борган, у ерда катта шайхларнинг мулоқотига етишган. Фарабр, Марв, Сарахс, Рай, Бағдод, Куфа ва Маккада ҳадис эшитган. У олимлардан ҳадис ривоят қилган, олимлар ҳам ундан ривоят қилганлар.

Муҳаммад ал-Кашмиҳний
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 999-йил (ҳижрий 389-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси фақиҳ, адиб

Асари

  • „Расоил“ („Рисолалар“)[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 133-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.