Муҳаммад ибн Мансурибн Муҳаммад ал-Кундурий (Абу Наср) — фақиҳ ва шоир. Султон Туғрулбекнинг вазири. У милодий 1024-йил (ҳижрий 415-йил)да Найсобурнинг Кундур қишлоғида таваллуд топган. Ёшлик йилларида фиқҳ илмидан ва шеъриятдан таълим олган. Ўз замонасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлган. Хоразмда волий бўлган. Кейинчалик Бағдодга кўчиб ўтгач, халифа Қоим биамриллоҳ томонидан унга „Саййидул вузаро“ („Вазирлар саййиди“) лақаби берилган. Назм ва насрлари бор. Тўққиз йил вазир бўлган ва кейинчалик унинг барча мол-мулки, шу жумладан 300 та қуллари ҳам мусодара қилинган. У милодий 1064-йил (ҳижрий 456-йил)нинг зулҳижжаойида 42 ёшида Мараврузда дорга осиб ўлдирилган, бошини кесиб олиб, шаҳар бўйлаб айлантиришган. Кундурийнинг бирор жиноятга қўл ургани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ[1].

Муҳаммад ал-Кундурий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1024-йил (ҳижрий 415-йил)
Вафоти милодий 1064-йил (ҳижрий 456-йил)
Маравруз
Дини Ислом
Танилган соҳаси фақиҳ ва шоир

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 113-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.