Муҳаммад ибн Насрибн Ҳажжож ал-Марвазий (Абу Абдуллоҳ) — фақиҳ ва муҳаддис. У милодий 818-йил (ҳижрий 202-йил) Бағдодда туғилган. Отаси Наср ибн Ҳажжож асли марвлик. Ёшлик йилларида илм талаби билан Ҳижоз, Шом, Миср ва Ироқда бўлган. Муҳаммад ибн Наср оиласи билан милодий 874-йил (ҳижрий 260-йил) Найсобурга келиб илм олишни давом эттирган. Кейинчалик милодий 888-йил (ҳижрий 275-йил) Самарқандга келган ва шу ерда муқим яшаб қолган. Унинг „ал-Қасома“ („Тақсим қилиш масалалари“), „Таъзиму қадри-с-солат“ („Намоз қадрини улуғлаш“), „Рафъул ядайн“ („Намозда икки қўлни кўтариш масаласи“) ва „ал-Иймон“ („Ишонч“) каби фиқҳий ва ақидавий асарлари бор. Муҳаммад ал-Марвазий милодий 907-йил (ҳижрий 294-йил) муҳаррам ойида вафот этган. У уламолардан, уламолар ҳам ундан ҳадис ривоят қилганлар[1].

Муҳаммад ал-Марвазий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 818-йил (ҳижрий 202-йил)
Вафоти милодий 907-йил (ҳижрий 294-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси фақиҳ ва муҳаддис

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 117-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.