Муҳаммад ал-Офироний (арабча: محمد الآفرانى — Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ас-Сатир ал-Офироний) — Муҳаддис, ҳофиз, тарихчи, адиб, шоир,

Муҳаммад ал-Офироний
Шахсий маълумотлар
Вафоти 1728-йил
Дини Ислом
Танилган соҳаси Муҳаддис, ҳофиз, тарихчи, адиб ва шоир

Муҳаммад ал-Офироний фақиҳ, муҳаддис, ҳофиз, тарихчи, адиб, шоир, наҳвшунос ва баёншунос олим бўлган. Унинг асли Бухорога қарашли Офирон қишлоғидан бўлган. Шунинг учун унга ал-Офироний нисбаси берилган. Муҳаммад ал-Офироний 1080/1669-йилда таваллуд топган. У ўзидан бой илмий мерос қолдирган.

Асарлари

  • „Шарҳу ат-тавшиҳ“ („Бандлари турлича қофияланган шеърларга шарҳ“),
  • „Талъату ал-муштарий фи тавбати аз-Замахшарий“ („Замахшарийнинг тавбаси ҳақидаги Муштарий — Юпитер сайёрасининг чиқиши“),
  • „Ал-Ифодот ва ал-ишорот“ („Ифода ва ишоралар“).

Вафоти

Муҳаммад ал-Офироний тахминан 1140/1728-йилда вафот этган[1].

Манбалар

  1. ↑ Каҳҳола Умар Ризо. Муъжаму-л-муаллифийн. Ж.3. — Байрут: Дор иҳёи-т-туроси-л-арабий, 2009. -Б. 648.

Адабиётлар

  • Абдуллоҳ Абдулҳамид Саад. Ўрта Осиё олимлари қомуси. —Т.: Имом Бухорий республика илмий-маърифий маркази нашриёти, 2007.9.