(Абу Абдуллоҳ) Муҳаммад ибн Салом ибн Фараж ас-Сулламий Мавлоҳум (уларнинг раҳнамоси) ал-Бухорий ал-Пойкандий (ҳижрий 162-йил (милодий 779-йил)да таваллуд топиб, ҳижрий 225 ёки 227-йил сафар ойида якшанба куни (милодий 840-842-йил)да вафот этган) — Бани Салимнинг мавлоси, Мовароуннаҳр аҳлига мансуб муҳаддис ва фақиҳ бўлган. Кўпгина ҳадисларнинг бизгача етиб келишида унинг ҳиссаси бор. Шунингдек, у илмнинг деярли ҳар бир бобига оид асарлар тасниф қилган ва ҳадис излаб бошқа ўлкаларга борган[1].

Муҳаммад ал-Пойкандий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 779-йил (ҳижрий 162-йил)
Вафоти милодий 840-842-йил (ҳижрий 225-227-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси муҳаддис ва фақиҳ

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 160-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.