Муҳаммад ал-Таний масжиди (сомалича: Masaajidka Maxamed Al Taani) – Сомалининг Могадишо шаҳридаги ўрта асрларда Ҳамар Вейне туманида қурилган масжид[1].

Масжид
Муҳаммад ал-Таний масжиди
сомалича: Masaajidka Maxamed Al Taani
Мамлакат  Сомали
Шаҳар Могадишо
Асосчи Муҳаммад Али

Тузилиши

Хамар Вайн жоме масжидига яқин жойлашган Муҳаммад ал-Таний масжидининг меҳробидаги шерозий услубидаги ёзувлар унинг қадимийлигидан далолат беради. Айдарус Шариф Али ўзининг „Буғят ал-амал фи тарих ас-сумал“ китобида ёзишича, ҳижрий 604-йилда Муҳаммад Али исмли киши Мисрдан Могадишога келиб, шаҳар ҳокими бўлган[2]. Унинг ҳукмронлиги даврида қуйидаги масжидлар барпо этилган: Муҳаммад ал-Аввал (яъни Муҳаммад Биринчи) масжиди (маҳаллий аҳоли уни Жамоа Хамар Вайн деб атайди), Муҳаммад ал-Таний (Муҳаммад Иккинчи) масжиди ва Арбаъ Рукун (тўрт бурчакли) масжиди. Айдаруснинг таъкидлашича, бу масжидларнинг сўнггиси – Арбаа Рукун масжиди – ҳижрий 667-йилда (милодий 1269-йилда) қуриб битказилган[3].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Адам, Анита. Бенадири Пеопле оф Сомалиа wитҳ Партиcулар Референcе то тҳе Реэр Ҳамар оф Могадишу — 204-205-бет. 
  2. ↑ Сcикеи, Нуредин. Эхплоринг тҳе олд Стоне Тоwн оф Могадишу, 2017 — 58-бет. 
  3. ↑ Шариф, 'Айдарус. Бугҳят ал-амал фи тарикҳ ал-сумал, 1950 — 83-86-бет.