Муҳаммад ибн Абдулҳамид ибн Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Ҳамза ал-Усмандий (1017-йил — 1109-йил) — ўз замонасида Алаулолам ал-Усмандий номи билан машҳур бўлган ҳанафий мазҳаби фақиҳларидан бири. У илм талаби билан бир неча Шарқ мамлакатларида бўлган. Фиқҳ, ҳадис ва тафсир илмларини пухта эгаллаб, бир неча жилддан иборат фиқҳий асар ёзган. Аммо у бизгача етиб келмаган. У 1017-йили Самарқандда туғилиб, 1109-йил шу ерда вафот этган[1].

Муҳаммад ал-Усмандий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1017-йил (ҳижрий 408-йил)
Вафоти милодий 1109-йил (ҳижрий 502-йил)
Дини Ислом

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 152-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.