Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Муҳсин ал-Уструшаний (953-йил, Уструшана — 1016-йил) — фақиҳ. 953-йилда Уструшанада таваллуд топган. У фиқҳ илмидан таҳсил олиш мақсадида 976-йили 23 ёшида Бағдодга бориб, у ерда шайх ас-Саймарий ва бош қози Абу Абдуллоҳ ад-Домиғонийларга шогирд тушган. У таҳсил олиб бўлганидан сўнг Байтул Муқаддасга бориб, у ерда муқим яшаб қолади. Умрининг охирида яна Бағдодга қайтиб келиб, 1016-йили ўша ерда вафот этган. Унинг ўғли Ироқнинг Мосул шаҳри юқорисида жойлашган курдларнинг Фанак номли қалъасида қози бўлган[1].

Муҳаммад ал-Уструшаний
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 953-йил (ҳижрий 342-йил)
Вафоти милодий 1016-йил (ҳижрий 407-йил)
Дини Ислом

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 152-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.