(Абу Бакр) Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Бишр ал-Харақий, ал-Марвазий, ал-Ҳанафий (ҳижрий 469-йил (милодий 1077-йил)да таваллуд топиб, ҳижрий 533-йил (милодий 1139-йил) Марвда вафот этган) — фозил фақиҳ, мутакаллим, фалакиёцҳунос, риёзиётчи, усул илмини яхши билувчи олим бўлган. Бир муддат Нишопурда истиқомат қилган. Бу иккала жой ҳам Хуросон вилоятига қарашлидир.

Муҳаммад ал-Харақий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1077-йил (ҳижрий 469-йил)
Вафоти милодий 1139-йил (ҳижрий 533-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси фақиҳ, мутакаллим, фалакиёцҳунос, риёзиётчи, усул илмини яхши билувчи олим

Асарлари

  • „ар-Рисола аш-шомила фи-л-ҳисобот“ („Ҳисоб-китоб ҳақидаги қомусий рисола“);
  • „Мунтаҳию-л-идрок фи илми-л афлок“ („Фалаклар илми хусусидаги идрок этилган фикрларнинг якуний хулосаси“)[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 148-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.