Muhammad al-Xorazmiy
Qiyofa
Муҳаммад ал-Хоразмий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | милодий 945-йил (ҳижрий 333-йил) |
| Вафоти |
милодий 993-йил (ҳижрий 383-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | шоир ва адиб |
(Абу Бакр) Муҳаммад ибн ал-Аббос ал-Хоразмий (Хоразмда ҳижрий 333-йил (милодий 945-йил)да таваллуд топиб, ҳижрий 383-йил рамазон ойи (милодий 993-йил)да Нишопурда вафот этган) — таниқли шоир ва адиб бўлган. Уни, кўпинча, ат-Табарий деб атаганлар, чунки у Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий опасининг ўғли бўлган. Луғат ва шеър ёдлашда ўз замонасининг яктоси бўлган. Болалигидаёқ илм излаб айрим ўлкаларга борган. Йўл-йўлакай Сижистонга ташриф буюрган ва унинг волийси Тоҳир ибн Муҳаммадни аввал мадҳ, сўнгра мазах қилган. Волий эса уни ҳибсга олган. Кейинчалик озод этилиб, ўз саёҳатини давом эттирган. Дамашқда бир муддат турган, сўнгра Ҳалаб ноҳиясида яшаган. Кейинчалик Нишопурга кўчиб борган ва у ерда дўсти ибн Ибод билан мулоқотлар олиб борган.
Асарлари
- „ал-Жавомиъ“ матбаасида 1297-ҳижрий йилда чоп этилган „Девону шеър“ („Девон“);
- „Мажмуъа расоил“ („Мактублар тўплами“);
- „Расму-л-маъмур мина-л-билод“ („Обод диёрнинг чизмаси“[1]).
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 149-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |