(Абу Бакр) Муҳаммад ибн Собит ибн ал-Ҳасан ибн Иброҳим ал-Хужандий, аш-Шофиъий (ҳижрий 483-йил зулқаъда ойи (милодий 1090-йил)да вафот этган) — воиз, фақиҳ, муҳаддис, усул ал-фиқҳ бўйича етук олим бўлган. Исфаҳонга келиб, шу ерда муқим истиқомат қилган. Абу Саҳл ал-Абивардий ҳузурида фақиҳ бўлиб етишган. Жамоадан ҳадис тинглаган ва ўзи ҳам жамоага ҳадис айтиб берган. Шу ерда мадрасани тугатиб, дарс берган.

Муҳаммад ал-Хужандий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1090-йил (ҳижрий 483-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси воиз, фақиҳ, муҳаддис, усул ал-фиқҳ бўйича етук олим

Асарлари

  • „Равзату-л-манозир“ („Мунозаралар бўстони“);
  • „Завоҳиру-д-дурар фи нақди жавоҳири-н-назар“ („Назар жавоҳирларини бартараф этишдаги дурлар гулдастаси“)[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 145-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.