(Абул Фазл) Муҳаммад ибн Али ибн Мансур ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Абул Аббос ибн Исмоил ас-Синжиял-Хуважжоний (ҳижрий 429-йил шаъбон ойининг ўртасидаги бир тун (милодий 1038-йил)да Марвда дунёга келиб, ҳижрий 538-йил (милодий 1144-йил)да вафот этган) — обрў-эътиборли ва солиҳ шайх бўлган. Хуважжонда истиқомат қилган. Ҳадис тинглаган ва тинглаганларини насх хати билан ёзиб қолдирган. Ўзи учун ҳадис излаб Нишопурга борган. Марв ва Нишопурда ҳадис тинглаган[1].

Муҳаммад ал-Хуважжоний
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1038-йил (ҳижрий 429-йил)
Вафоти милодий 1144-йил (ҳижрий 538-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси шайх

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 145-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.