(Абу Бакр) Муҳаммад ибн Закариё ибн ал-Ҳусайн ибн Иброҳим ибн Яздод ал-Ҳофиз ас-Саълукий ал-Яздозий (ҳижрий 344-йил (милодий 956-йил)да вафот этган) — ўз юрти ровийларининг ҳадисларини жамлаган насафлик фозил киши бўлган. Уларнинг насабларини тўлиқ ўрганган, қолдирган илмий меросини бир жойга тўплаган ҳамда уларни бобларга ажратиб, тартибга солган. Бухоро, Самарқанд ва Суғд шаҳарлари, Кеш ва унинг атрофларини кезган. Ҳадис олаётган шайхларини „яхшилаб элакдан ўтказган“. У уламолардан, уламолар ҳам ундан ҳадис ривоят қилганлар[1].

Муҳаммад ал-Яздозий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 956-йил (ҳижрий 344-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси ҳадисшунос

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 136-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.