Muhammad as-Samarqandiy (qiroatchi)
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Самарқандий (Шамсуддин) (ҳижрий 780-йил (милодий 1379-йил)да вафот этган) — асли самарқандлик бўлган, қироат илмини билган. Ҳамадонда туғилган. Бағдодда яшаган.
Муҳаммад ас-Самарқандий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | милодий 1379-йил (ҳижрий 780-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | қироатчи |
Асарлари
- „ас-Саноиъ аллати илтазамаҳа фи Мусъҳаф“ („Мусъҳаф ёзишдаги маҳорат“, муаллиф ушбу асарни ўз дастхати билан ёзган);
- „ал-Қироату-с-сабъ“ („Етти хил қироат“);
- „Кашфу-л-асрор фи расми масоҳифи-л-амсор“ („Турли шаҳарлардаги мусъҳафларнинг ёзувидаги сирларнинг кашф этилиши“);
- „ат-Тажрид фи-т-тажвид“ („Тажвиддаги тажрид“);
- „ал-Ақдал-фарид фи назми-т-тажрид“ („Тажрид назмидаги ягона маржон“);
- „Изоҳу-л-хаволиф фи расми масоҳифи-с-саволиф“ („Салафлар томонидан кўчирилган Мусъҳаф нусхаларидаги хатларнинг турли-туманлигига изоҳ“);
- „Изоҳу-л-қавоид фи-л-муаммо“ („Муаммо жанри ҳақидаги қоидаларга изоҳ“)[1].
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 138-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |