Muhammad as-Saraxsiy
Абубакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Саҳл ас-Сарахсий (форсча: محمد بن احمد بن ابي سهل ابو بكر السرخسي)— ислом диншуноси, ҳанафий мазҳаби ҳуқуқшуноси. Халқ орасида Шамс ул-Аимма (арабча: شمس الأئمة — раҳбарлар қуёши) номи билан машҳур бўлган[1].
| Муҳаммад ас-Сарахсий | |
|---|---|
| Абубакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Саҳл ас-Сарахсий | |
| Вафоти | милодий 1090 ёки 1096-йил (ҳижрий 483 ёки 490-йил) |
| Касби | ҳуқуқшунос, диншунос, ёзувчи |
| Машҳур ишлари |
“Усул ал-фиқҳ” “Китоб ал-Мабсут” "Шарҳ ас-Сияр ал-Кабир" |
Биографияси
Муҳаммад ас-Сарахсий ҳозирги Эрон ва Туркманистон чегарасида жойлашган Катта Хуросоннинг Серахс шаҳарчасида таваллуд топган[2].
Вафот этган санаси баъзи манбаларда ҳижрий 483-йил (милодий 1090-йил), айрим манбаларда эса ҳижрий 490-йил (милодий 1096-йил) деб кўрсатилади[2][3]. Ас-Сарахсий ҳанафийликнинг буюк фақиҳларидан бири бўлган, шунингдек, ал-Баздавийнинг устози Абдулазиз ал-Ҳалвонийдан (вафоти: ҳижрий 448 (милодий 1056) таҳсил олган.
Муҳаммад ас-Сарахсийнинг ёшлик йиллари ҳақидаги бизгача етиб келган маълумотлар жуда кам[3]. Айрим манбаларга кўра, ас-Сарахсий ҳукмдорликка оид бир ҳуқуқий масала бўйича ўз фикрини очиқ билдиргани учун қамалган, яъни мамлакат подшоҳининг чўри билан турмуш қуришини ноқонуний деб ҳисоблаб, подшоҳни танқид қилган[3] ва шу сабабли ҳаётининг тахминан ўн беш йилини қамоқда ўтказган[3]. Ас-Сарахсий қамоқдалик йилларида „Мабсут“[2] ва ўзининг бошқа бир нечта муҳим асарларини[3] ёзган. У жуда кучли хотирага эга бўлиб[3], қамоқда яшаган йилларида бошида кечирган кўплаб воқеаларни жуда яхши эслаб қолган ва кейинчалик уларни қоғозга туширган.
Ас-Сарахсийнинг ҳуқуқ соҳасида жуда катта маълумотга эга шахс бўлган, шунингдек, у ўз даврининг атоқли ёзувчиларидан бири деб ҳисоблашган[4]. У ҳанафийлик мазҳабининг обрўли ҳуқуқшуносларидан бири бўлиб, ушбу мазҳаб вакиллари орасида „шубҳангиз бўлса, Сарахсийга эргашинг“[5] мазмунидаги сўзлар тарқалган. Ал-Қосоний, Бурҳониддин ал-Марғиноний каби буюк шахслар ҳам ўзларининг фиқҳга оид машҳур „Бадое ас-саное“ ва „Ал-Ҳидоя“ асарларида, асосан, ас-Сарахсийнинг „Ал-Мабсут“ ва „Усул ас-Сарахсий“ асарларида келтирилган мунозаралар ва ҳуқуқий далилларига таянганлар[5].
ХИХ аср ҳинд мусулмон олими Абдулҳай ал-Лакнавий ас-Сарахсийни Абу Жаъфар ат-Таҳовий каби олимлар билан бир қаторда Абу Ҳанифа шогирдлари (Абу Юсуф ва Муҳаммад аш-Шайбоний)дан кейинги буюк ҳуқуқшунослар деб ҳисоблаган[6].
Муҳим ишлари
Ас-Сарахсийнинг энг муҳим асарлари:
Манбалар
- ↑ Норман Cалдер, Жаwид Аҳмад Можаддеди, Андреw Риппин, эд. анд тр., Cлассиcал Ислам: А Соурcебоок оф Религиоус Литературе (Роутледге, 2003), п. 210.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Cалдер, Н. „ал-Саракҳси“, Муҳаммад б. Аҳмад б. Абу Саҳл Абу Бакр, Шамс ал- Аъимма." Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион. Эдитед бй: П. Беарман; Тҳ. Бианқуис; C. Э. Босwортҳ; Э. ван Донзел; анд W. П. Ҳеинричс. Брилл, 2011. Брилл Онлине. Яле Университй. 8 Фебруарй 2011
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Кассим, Ҳусаин. Саракҳси- Ҳуго Гротиус оф тҳе Муслимс: Тҳе Доcтрине оф Журистиc Преференcе анд тҳе Cонcепц оф Треатиэс анд Мутал Релатионс. Сан Франcисcо: Аустин анд Wинфиэлд Публишерс, 1994.
- ↑ Cалдер, Норман. „Эхплоринг Год’с Лаw: Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Аби Саҳл ал-Саракҳси он закат.“ Ин Лаw анд тҳе Исламиc wорлд паст анд пресент, бй Чристопҳер Толл анд Жакоб Сковгаард-Петерсен. Cопенҳаген: Бианcо Лунос Богтрйккери А/С, 1995.
- ↑ 5,0 5,1 Ал-Саракҳси, Моней Эхчанге, Лоанс, анд Риба: А транслатион оф Китаб ал-Сарф фром Китаб ал-Мабсут, транслатед бй Имран Аҳсан Кҳан Нязеэ, Адванcед Легал Студиэс Институте, Исламабад, 2018.
- ↑ Ал-Маргҳинани, Бурҳан ал-Дин, Ал-Ҳидаяҳ, транслатед бй Имран Аҳсан Кҳан Нязеэ, Cентер фор Эхcелленcе ин Ресеарч, Исламабад, 2016, паге 9.