Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ас-Сарахсий (Разиюддин), ал-Ҳанафий (Бурҳонуддин) — усулчи фақиҳ бўлган. Бир қанча вақт Ҳалабда яшаган. Ал-Ғалавия мадрасасида таълим бериш жараёнини бошқарган. Лекин ҳанафий фақиҳлардан бир жамоа унга қарши чиққан ва Нуруддин Занкийнинг олдида унинг хизматларини паст баҳолаганлар. У милодий 1176-йил (ҳижрий 571-йил) ражабойининг охирги жума куни вафот этган.

Муҳаммад ас-Сарахсий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1176-йил (ҳижрий 571-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси усулчи фақиҳ

Асарлари

  • „ал-Муҳит ал-кабийрфи-н-наҳв“ („Наҳв ҳақида катта океан“, 40 жилдли)
  • „ал-Муҳит ас-соний“(„Иккинчи Муҳит“, 10 жилдли)
  • „ал-Муҳит ар-робиъ“ („Тўртинчи Муҳит“,2 жилдли). Мазкур асарларнинг барчаси фиқҳ илмига оиддир.
  • „Ал-Важизфи-л-усул“ („Усул ҳақида мўжазкитоб“)
  • „Китобу-з-захира“ („Захира китоби“)
  • „Фатово сағийра“ („Кичик фатволар“)[1]

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 117-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.