(Абул Фазл) Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмажид ибн Исмоил ибн ал-Ҳоким ал-Марвазий ас-Сулламий, сўнгра ал-Ҳанафий аш-Шаҳид, ал-Вазир ал-Ҳоким — Марв олими бўлган. Ўз асрида Абу Ҳанифанинг асъҳобларининг пешвоси бўлган. Марв, Бағдод, Рай, Бухоро ва Маккада ҳадис тинглаган. Эҳтиёж сезган ҳадисларни ёд олар ва ҳадисдан гапирар эди. Расулуллоҳнинг 60 мингта ҳадисларини ёд олган.

Муҳаммад ас-Сулламий
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси олим

Асарлари

  • „ал-Кофий“ („Кифоя қилувчи китоб“);
  • „ал-Мунтақий“ („Танланган китоб“);
  • „Шарҳу-л-жоми“ („Жомиъ тўпламга шарҳ“);
  • „Усулу-л-фиқҳ“ („Фиқҳ асослари“).

У уламолардан, ундан эса бошқалар ривоят қилганлар[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 119-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.