Муҳаммад ибн ал-Амин ибн Садруддин аш-Шарвоний (ҳижрий 1036-йил (милодий 1627-йил)да вафот этган) — Қустантинияга келиб, шу ерда яшаган мутафаккир [олим]]. Бир қанча илмлар соҳиби бўлган. Бакр юртидаги Омад деган жойда истиқомат қилган.

Муҳаммад аш-Шарвоний
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1627-йил (ҳижрий 1036-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси олим

Асарлари

  • „Таълиқот ала амокин мин тафсири-л-Байзовий“ („Байзовий тафсиридан олинган айрим матнларга таълиқот-изоҳлар“);
  • „Ҳошия ала шарҳи-ш-шамсия фи-л-мантиқ“ ("Мантиқ илми ҳақидаги „Шарҳуш-шамсия“ („Шамсия рисоласига шарҳ“)га ҳошия-изоҳ");
  • „Шарҳу-лақоид ли-л-Ғаззолий“ ("Ғаззолийнинг „ал-Ақоид“ асарига шарҳ");
  • „Рисолафи-л-мабдаъ ва-л-мийъод“ („Тамойилва муддат ҳақидаги рисола“);
  • „ал-Фавоид ал-хоқония“ („Хоқоний фойдалар“, ушбу асар 53 илм соҳасини қамраб олади)[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 141-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.