Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Ғаззий ат-Тумуртоший (1626-йилда вафот этган) — фароиз ва грамматика билан шуғулланган олим, адиб ва шоир бўлган. Ғизза ва Қоҳирада таълим олган. 1626-йилда вафот этган.

Муҳаммад ат-Тумуртоший
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1626-йил (ҳижрий 1035-йил)
Дини Ислом

Асарлари

  • „Шарҳу-рраҳбия фи-л-фароиз“ („Фароиз илми ҳақидаги муфассал асарга шарҳ“)
  • „Назму алфия фи-н-наҳв“ („Грамматикага оид „Алфия“ асарининг назмий шакли“)
  • „Рисола фи тафзили-л-инсон“ („Инсон қадрини улуғлаш ҳақидаги рисола“)
  • „Манзума фи-л-муносахот“ („Мураккаб вазиятдан чиқиб кетиш ҳақидаги манзума“), шунингдек, унинг шеърлари ҳам бор[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 143-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.